06 сен 09:07
Янгиликлар
Сафина Садуллаева "Бриллиант лига"нинг Цюрих босқичида медалга жуда яқин келди
Ҳамюртимиз "Бриллиант лига"нинг Цюрих босқичида ғолиблик учун кураш олиб борди. Дунёнинг энг кучли атлетлари жам бўлган мусобақада Садуллаева 1 метру 89 сантиметр натижа билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 4-ўринни эгаллади.
Украиналик Олимпиада чемпиони Ярослава Магучих кутилганидек "Бриллиант лига"нинг Цюрих босқичида ҳам олтин медаль соҳибасига айланди. У 1.96 метр баландликни ўзига бўйсундирди. Австралиялик Никола Олислагерс 1.93 метр натижа билан кумуш медалнии қўлга киритган бўлса, худди шу баландликни забт этган украиналик Ирина Герашченко бронза медалига эга чиқди.
Эслатиб ўтамиз, Сафина Садуллаева Париж-2024 Олимпиадасида 1.95 метр натижа билан еттинчи ўринни банд этганди. "Бриллиант лига"нинг финал босқичи 13-14 сентябрь кунлари Бельгиянинг Брюссель шаҳрида бўлиб ўтади.
Фикрлар