UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда 0 18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0 18:13Жастин Гэтжи: "Конор Макгрегорга мушт туширишни сабрсизлик билан кутяпман" 0 17:45Хамзат Чимаев: "Стрикленд билан 24 соат жанг қилишга тайёрман" 0 17:16ФИФА УЕФАни туҳматда айблади 0 16:49Рўзибоев ўз вазнида! UFC Paris турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 16:03Хамзат Чимаев UFC жангчиси билан кураш тушиш ниятида 0 15:30Octagon яна Ўзбекистонда турнир ташкил этади, бу сафар Тошкентда эмас 0 14:47Постекоглу Роналдунинг фаолиятини якунлашидан олдинги бош мақсадини айтди 0 14:16RAF Қозоғистондаги турнирини расман эълон қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор! 0 13:45Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган UFC турнирининг тўлиқ карди ва бошланиш вақти 0 13:14Сонг Ядонг Петр Ян - Мераб Двалишвили жангига тахминини айтди 0 12:43ЖЧ-2026 ғолиби 31 ёшида термадаги фаолиятини якунлади 0 12:12Махачевнинг жамоаси чемпионлик камарини йил охиригача ҳимоя қилиш шартини маълум қилди 0 11:41"Ўзимни жуда яхши ҳис қилгандим". Чимаев — Стриклендга қарши жангини эслади 0

06 дек 16:28
Янгиликлар

Теннис

Саидаъло Покистонда биринчи ракеткага қарши кортга чиқди

Покистоннинг Исломобод шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича “Фьючерс” туркумига кирувчи турнир ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.

Соврин жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақада уч нафар ҳамюртимиздан фақат бир нафари бош соврин учун курашни давом эттираётганди. Бугун ана шу теннисчимиз ҳам мағлубият аламини тотиб кўрди. 

Саидаъло Саидкаримов чорак финал учрашувида турнирнинг биринчи рақамли теннисчиси кореялик Чеонг Кимга қарши кортга чиқди ва 4:6, 1:6 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақадаги иштирокини якунлади. 

Эслатиб ўтамиз, Саидкаримов турнирнинг илк даврасида россиялик Владимир Поляковни 6:3, 6:2, иккинчи босқич баҳсида эса турнирнинг олтинчи ракеткаси италиялик Лоренцо Боччини икки сетда ҳам бир хил 6:4 ҳисобида таслим этган эди. 

Рейтинг: -1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг