UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Ўзбек клублари ЖЧ-2026 орқали қанча даромад топади? 0 18:49Болаларга қувонч улашган "Tashkent Open Judo Kids Cup IV" ФОТОРЕПОРТАЖ 0 18:18Махачев: "Баъзиларга "Оғайни, машғулот ўрнига бориб ишла" дегинг келади" 0 17:54Дональд Трамп: "Оқ уй яқинидаги UFC аренаси абадий қолиши мумкин" 0 17:28Шакира ва Burna Boy очилиш маросимида ЖЧ-2026 мадҳиясини ижро этади 0 16:53Жон Жонс ва Даниэль Кормье ўртасида трилогия ўтказилади 0 16:25Аниш Гири Синдаровнинг Бибисара билан муносабати тўғрисида ҳазиломуз пост жойлади 0 15:50Дмитрий Бивол P4P рейтингида Топ-10`га қайтди 0 15:14Бельгия терма жамоаси бош мураббийи: "Биз аутсайдермиз" 0 14:44Тожикистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров билан бир кардда октагонга чиқади 0 14:01Жаҳонгир Зокиров Zuffa Boxing'даги илк жангини мағлубиятсиз боксчига қарши ўтказади 0 13:33Камончиларимиз Анталиядаги Жаҳон кубогида иштирок этишади 0 12:54"Манчестер Сити" "Реал"га 90 миллион евро беришга тайёр 0 12:27Makarska Open. Тимофеева икки ғалаба эвазига 1/4 финалга чиқди 0 12:03Ислам Махачев: "Онам ММАдаги фаолиятимни якунлашимни хоҳлаяпти. Ҳаммаси тамом, шекилли" 0

09 апр 14:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

Саидёқуб Қаҳрамоновнинг UFC`даги навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Саидёқуб Қаҳрамоновнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби ҳақида маълумот берилди.

Унга кўра, юртдошимиз 9 июль куни Ронни "The Heat" Лоуренсга қарши октагонга кўтарилади. Америкалик 29 ёшли Ронни 10 та жанг ўтказган бўлиб, 9 ғалаба ва 1 мағлубиятга эга. Бешта жангда рақибларини муддатидан аввал мағлубиятга учратган. 

Ронни Лоуренс UFC`даги охирги жангини 12 февраль куни UFC 271 турнири доирасида Мана Мартинесга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонганди. Ёдингизда бўлса, UFC 271 турнирининг марказий жангида Исраэль Адесанья иккинчи бор Уиттакерни мағлуб этиб, ўз чемпионлик камарини ҳимоя қилганди. Ронни 5 та ғалабали серия қайд этиб келмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аслида Саидёқуб Қаҳрамонов шу йилнинг 15 январь  куни Брайан Келлехерга қарши октагонга чиқиши лозим эди. Аммо, ҳамюртимизда коронавирус аниқлангани боис, унинг иштирокидаги жанг бекор қилинганди. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг