UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49Сабирханга ўзбекистонлик нокаутчидан узоқроқ бўлиш тавсия этилди 0 17:29ММА афсонаси Фёдор Емельяненко ва амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев Тошкентга етиб келди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:36UFC Илия Топуриянинг қайтиш муддатини маълум қилди 0 16:05Ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашларимизнинг бошланиш вақтлари маълум 0 15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0 11:56Sofascore. Ҳусанов яна бир бор ҳимоядаги шериклари орасида энг яхшиси 0 11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0 10:54Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди 0 10:23Тўрт карра Олимпиада чемпиони Мо Фара "Samarkand Marathon 2026" амбассадори бўлади 0

07 авг 10:59
Янгиликлар

Шахмат

Saint Louis Rapid & Blitz 2026. Чемпион Синдаров - Прагг партиясида аниқланди

АҚШнинг Сент-Луис шаҳри мезбонлик қилган мукофот жамғармаси 200 000 долларни ташкил этувчи, жаҳоннинг кўзга кўринган 10 гроссмейстери иштирок этган Grand Chess Tour сериясининг навбатдаги босқичи ўз якунига етди.

Ушбу нуфузли турнирда ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров ҳам муваффақиятли дона сурди. Мусобақанинг сўнгги куни блиц, яъни тезкор шахмат баҳслари давом эттирилди. Шахматчилар яна 9 та тур учрашувида ўзаро ҳисоб-китоб қилишди. 

Чемпионлик масаласи мусобақа охиригача пешқадамликни ўзида сақлаб келган ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳа ҳамда иккинчи ўриндан тушмаган Жавоҳир Синдаров ўртасидаги партияда аниқланди. Ушбу баҳсда дуранг натижа қайд этилди ва якунда Рамешбабу умумий 23,5 очко билан чемпионликни қўлга киритди. Ҳамюртимиз эса 22 очко билан соф иккинчи ўринни эгаллади. АҚШ вакили Уэсли Со 20,5 очко билан кучли учликка якун ясаб берди. 

Праггнанандҳа чемпионлик кубоги билан бирга 50 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулига ҳам эга чиқди. Жавоҳир Синдаров 40 000 долларлик чекни қўлга киритди. Уэли Со 30 000, энг охирги ўринни эгаллаган америкалик Эвондер Лианг 7 000 долларни ўз ҳисобига ёзиб қўйди. 

Иштирокчиларнинг тўлиқ таркиби: Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон), Фабиано Каруано, Левон Аронян, Уэсли Со, Леньер Домингес, Авондер Лианг (барчаси АҚШ), Винсент Кеймер (Германия), Аниш Гири, Йорден ван Форест (иккиси ҳам Нидерландия), Рамешбабу Праггнанандҳа (Ҳиндистон).

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг