UZ

Сўнгги янгиликлар

22:29Breaking: Наоя Иноуэ Муроджон Аҳмадалиев билан жанг қилишга рози бўлди 0 19:31Раунтри Перейрага қарши жанг ҳақида: "Нокаут пайти ҳам бахтиёр эдим" 0 19:08Генри Сехудо уч ой ичида қайтади 0 18:39Окленд (WTA 250). Осака 1/4 финалда, Кенин матчболдан фойдалана олмади 0 18:17WWE Raw Neflix турнири карди маълум, унда собиқ AEW юлдузи дебют қилади 0 17:53Кварацхелиянинг "Наполи"даги маоши 4 бараварга ошади 0 17:21Махачевнинг менежери: "Ислам Алекс Перейрани таслим бўлишга мажбур қилади" 0 16:57United Cup. Ғалаба ҳам Австралияга ўз уйидаги турнирда ёрдам бермади 0 16:32Кирилл Капризов МХЛнинг 2024 йилги энг яхши "снайпери" бўлди 0 16:06Transfermarkt 2025 йилнинг ёзида эркин агентга айланадиган энг қиммат футболчилар рейтингини тузди 0 15:42Фрэнсис Нганну ватандоши Самуэль Это'О билан учрашди + ФОТО 0 15:08Умар Нурмагомедов Мераб Двалишвилига қарши жанги бекор бўлиши мумкинлигига шаъма қилди 0 14:44Hong Kong Tennis Open. Карен Хачановда аламли мағлубият 0 14:19Жозе Моуринью фаолиятидаги энг катта хатосини айтди 0 13:54Армен Петросяннинг навбатдаги жанг тафсилотлари маълум 0

01 апр 07:23
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Сальто ёки "Маймунча юриш"? Исроил Мадримовнинг жанги учун ПРЕВЬЮ

3 апрелда "Ҳумо Арена" профессионал бокс оқшомига мезбонлик қилади.

Кечанинг марказий жангида Муроджон Аҳмадалиев WBA/IBF камарларини япониялик Рёсуке Ивасадан ҳимоя қилади. Бироқ биз бугун бошқа бир боксчимиз Исроил Мадримов ҳақида гаплашамиз.


Исроил Мадримовнинг проф боксдаги фаолияти

Мадримов шу кунгача проф боксда 6 та жанг ўтказиб барчасини ўз фойдасига ҳал қилган. Боксчимиз ҳаваскор боксда бир қатор ютуқларга эришганидан сўнг 2018 йилнинг ноябрь ойида "Мир Бокса" промоутерлик компанияси билан шартнома имзолади. 24 ноябрь куни проф боксда дебют қилди. Ўшанда у мексикалик Владимир Ҳернандесга қарши рингга кўтарилди. Жанг оқшоми "Hard Rock Hotel & Cаsino" аренасида ташкил этилди. 10 раундга мўлжалланган жангнинг 3-раундига келибоқ Исроилнинг кетма-кет зарбаларидан рақиб чарчаб қолганди ва аллақчон юзи "безалган" эди. Кейинги икки раунд оғир яккалик зарбаларга бой ўтди, албатта Мадримовнинг устунлигида. 6-раундга келиб Владимир тамоман ҳолдан тойди. Боксчимиз бундан унумли фойдаланди, кетма-кет қорин-бош-бош қисмига йўлланган зарбалар ва Ҳернандез ҳеч қандай жавоб зарбаси қайтара олмади. Ҳакам жангни тўхтатди. Шу тариқа ҳамюртиммиз дебютидаёқ  6 раундлик жанг ўтказиб, вакант қолган WBА Intercontinental камарини қўлга киритди. Илк жангдаёқ камар учун рингга чиқиш қийин, албатта. Бироқ, менежер ва промоутерлар унга ишонишди. "Uzbek Tigers"даги тажрибаси Мадримовга бу тўқнашувда катта фойда берди. Ғалабадан кейинги "сальто" эса Америкадаги кўплаб мухлисларнинг меҳрини қозонишига сабабчилардан бири десак ҳам бўлади.

2019 йилнинг март ойида венесуэллалик Франк Рохасни мағлуб этган Мадримов орадан 3 ой ўтиб камарини бошқа бир мексикалик Норберто Гонсалесдан муваффақиятли ҳимоя қилди. Шу йилдаги сўнгги баҳсда яна бир мексикалик  Алехандро Баррера усидан ғалабага эришди. Баррера Исроилдан сўнг рингга қайтмади. Алехандро фаолияти давомида Эррол Спенс JR га ҳам енгилган.

5-жанг венесуэлалик Чарли Навварога қарши бўлган. Айнан шу рақиб Мадримов учун қийин синов эди. Дастлабки раундлар ҳамюртимизнинг устунлигида ўтган бўлсада, Наварро ҳам муносиб қаршилик кўрсатган. Исроилнинг бошқа рақибларидан фарқли ўлароқ унинг жанг услубини синчиклаб ўргангани маълум эди. Шу билан бирга зарбага чидамлилигини ҳам исботлаган. Бироқ 6-раунднинг сўнгида чап қўлда қорин қисмига йўлланган зарба Чарлини рингда тиз чўкишга мажбур қилди. Ҳакам 7 гача санади, Навваро ўрнидан туриб жангни давом эттирди. Мадримовнинг 3 та залворли зарбасидан сўнг Наварро яна йиқилди. Рефери нокаутни тасдиқлади. Ринг марказида Исроил "сальто" ташлаётган бир пайтда рақиб жамоа мураббийлари шогирдининг туришига ёрдамлашаётган эди. Шу тариқа Жоель Диаз мураббийлигидаги Мадримов 5 ғалабани расмийлаштирди.

Ҳақиқат эгилади, букилади, лекин синмайди ёҳуд Исроилнинг нокаутли сериясини бузган рақиб (ҳакам) билан тўқнашув

Қаҳрамонизнинг 6-жанги у учун ҳақиқий синов эди. Америкалик Эрик Уолкер билан жанг 2020 йил 15 августда бўлиб ўтди. Мадримовгача 19 (9 КО) та жанг ўтказиб, икки марта мағлубият аламини ҳис қилган. 

Мадримов - Уолкер. Ажойиб жанг ва ҳар томонлама муносиб рақиблар. Дастлабки икки раунд зарбалар алмашинуви билан ёдда қолган. Эрик бўйи ва қўлининг узунлигидан максимал фойдаланган. Бироқ Исроил масофадан туриб ҳам аниқ зарбалар йўллай олади. Аввалига бу рақибни нокаут билангина мағлуб этиш мумкиндек туюлганди. Жанг ўрталарига бориб Мадримовнинг зарбалари унга таъсир эта бошлади. Худди шу вақтдан бошлаб ҳамюртимизга рингда иккинчи рақиб ҳам пайдо бўлди: рефери - Гарри Риттер. Ҳакам бўлар-бўлмасга жангни тўхтатиб Мадримовга танбех беришдан, рақиб эса зарбалардан чарчамасди. 5-раундгача ҳамюртимиз устунлик қилган бўлса, 6-8 раундлар америкаликка аталди. Худди шу раундларда чарчаб қолган боксчимиз:

"Ушбу жангга тайёргарлик кўриш учун атиги уч ҳафтага эга эдим. Ҳа, жанг ўрталарида чарчаб қолдим. Аммо оилам, ватаним, мухлисларим учун ўзимга кела олдим", - дея изоҳ берган эди.

9-раундда анча ўзига келиб олган Мадримов чап қўли билан қорин қисмига йўллаган зарбаси Эрикни йиқитди. Бу тоза нокаут эди. Бироқ Гарри Риттер Уолкернинг ўзига келиб олиши учун 5 дақиқа вақт берди. Ҳакам Исроил рақибини елка билан уриб йиқитди деб ҳисоблади. Ушбу баҳсни "Sport" телеканали трансялция қилган, жангни Сардор Раҳимов шарҳлаган эди. Шарҳловчининг "Ҳатто исмингни эслагим ҳам келмаяпти, ҳакам", - деган гапи ҳамон ёдимда. 5 дақиқадан сўнг жанг давом этди. Мадримов икки карра кўпроқ куч ва зарбалар билан жанг давом эттирди. Ҳакам ҳатто ундан очко олиб ташлади. Исроил чап-ўнг-чап қўл услубида зарбалар ёмғирини ёғдиришига қарамай базўр бўлсада Уолкер оёғида турарди. Қолган 3 раунд тўлиқ ҳамюртимиз устунлигида ўтди. Баҳс тугаб, ён ҳакамларнинг якдил қарорига кўра Исроил Мадримов ғалаба қозонди. Шунда шарҳловчи:

"Ғалаба Исроил Мадримовда, лекин ўртоқ рефери, сиз нокаутни ундан ўғирлаб олдингиз, унинг рекордига таъсир ўтказдингиз", - деган гаплари шарҳни "ёндирганди" Қаҳрамонимиз шу тариқа 6-ғалабасини қўлга киритган. Реферининг бу қарори узоқ вақт бокс жамоатчилиги, мухлислари томонидан танқид ва кулгуларга сабаб бўлган. Чарм қўлқоп устамизнинг ўзи эса: "Ҳакам мендан нокаутни ўғирлади, бир нечта нокдаунларни ҳисобламади", - деган эди интервьюларининг бирида.

Эммани Каломбо ҳақида

Конголик Каломбо проф боксда 14 та жанг ўтказиб барчасида нокаут эвазига ғолиб бўлган. 14 та жанг учун 44 раунд сарфлаган. Проф боксда 2015 йилда дебют қилган.Сўнгги жангини ганалик Даниел Лартейга қарши ўтказган. WBC рейтингида 37-ўринда қайд этилган. 100 фоизлик нокаутини кўриб ҳайратланиш табиий албатта. Эммани жангларида шоуга алоҳида эътибор қаратади, ўзига ҳос ҳарактер кўрсатади. Жанг услубига келсак, ҳар икки қўлида бирдек, ўнг қўл зарбаси оғир, оёқ ҳаракатлари тез. Вазнига нисбатан енгил ҳаракатланади. Бўйи ва қўлининг узунлиги асосий устунлигидир. Лақаби "The General". Жангдан сўнг ғалабаларини маймунларнинг юришига тақлид қилган ҳолда нишонлайди.


"Сальто" ёки "маймунча юриш"

Ҳар икки боксчининг жанг услуби, фаолиятига назар солар эканмиз, ўхшаш ва қарама-қарши жиҳатларни илғаш қийин эмас. Мадримов нисбатан оғир-босиқлик билан ҳаракатланса, Каломбода шоуменлик кайфияти юқори. Исроил 12 раундлик жанг ўтказишга улгурган, чидамлилик даражаси ҳаммага маълум. Конголик боксчи эса нокаутчи ҳисобланади. Нима бўлганда ҳам Исроил Мадримовга осон бўлмаслиги аниқ. Интиқиб кутилаётган оқшомда "сальто" кўрамизми ёки "маймунча юриш"? 

olamsport.cоm сайти барча боксчиларимиз қаторида Исроил Мадримовга ҳам ишонади ва омад тилайди!

Сарвиноз РАҲМОНҚУЛОВА тайёрлади

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
01 апр 09:00:32
Mironsho Jabborov
Bitta saltoni "itidan" koraylik ilohim
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг