UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11"Бу шармандалик бўлади". Боксчи Қозоғистон терма жамоасини Олимпиада-2028`да муаммолар кутаётганини тахмин қилди 0 16:40Тошкент халқаро ярим марафонида ғолиб ва совриндорлар аниқланди 0 16:09Мареска "Сити"нинг рекорд даражадаги ҳаражатлари ҳақида фикр билдирди 0 15:38Богдан Гусков Нурсултон Рўзибоевнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 15:07Тайсон Фьюри Жошуа билан жангни ташкил қилаётгани учун бир инсонга раҳмат айтди 0 14:36Шевченко томонидан бўшатилган UFC чемпионлик камари учун кимлар жанг қилиши маълум + ПОСТЕР 0 14:05"Астон Вилла" АПЛ антирекордини такрорлади 0 13:34Чемпионликдаги мағлубият, нокаут бўлган Тайсон - Octagon 91 турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:03Ислам Махачев Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб қайтарди 0 12:32"Чимаевни мағлуб этсам, чемпионликка йўлим қисқаради" - Кайо Борральо 0 12:01Барколя дебют учрашувида рекордини ўрнатди 0 11:30Барроуз Москвадаги ғалабасидан кейин Махачевга "вызов" ташлади 0 10:59Валентина Шевченко UFC чемпионлик камаридан воз кечди 0 10:28Пара велоспорт тарихида илк бор: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 2 та олтин медаль қўлга киритди! 0 09:57Бензема Саудия Арабистони чемпионати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин 0

16 май 10:59
Янгиликлар

Теннис

Самарқанд “Челленжер”. Теннисчиларимизнинг барида мағлубият

Самарқанд шаҳрида “Челленжер” туркумига кирувчи турнирнинг асосий тўр баҳслари давом этмоқда.

Соврин жамғармаси 75 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақанинг қолган қисми энди ҳамюртимизсиз ўтади. Биринчи давранинг ўзида барча теннисчиларимиз мағлубият аламини тотиб кўришди. Дунё рейтингида 96-ўринга тушиб кетган Денис Истомин 289-поғонадан жой олиб турган аргентиналик Педро Качинга 6:7(3), 4:6 ҳисобида имкониятни бой берганди. 

Жўрабек Каримов рейтингда ўзидан деярли 300 поғона юқоридаги Харрис Жорж Ллойдга 3:6, 3:6 ҳисобида ютқазди. Рейтинги бўлмаган Фаррух Дўстов ATP рейтингида 240-ўринни эгаллаб турган Хитой Тайпейи вакили Ян Цун-Хуага 1:6, 3:6 ҳисобида мағлуб бўлди. 

Иккинчи ракеткамиз Санжар Файзиев босниялик тажрибали ракетка устаси Алдин Шеткичга 3 соату 2 дақиқа давом этган учрашув якунида 6:7(4), 7:6(1), 3:6 ҳисобида енгилди. Сергей Фомин эса турнирнинг учинчи ракеткаси сербиялик Никола Милоевичга қаршилик кўрсатмади - 0:6, 0:6. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
16 май 20:57:02
Соли Нуриддинов
Санжар, Журабек купрок турнирларга катнашса мана Журабекка ракиблик килиб юрган Циципас хозир Рим да кимсан Дель-Потрога муаммо келтиряпти
   
16 май 20:49:08
Соли Нуриддинов
Фаррух хам дамини олаверсин аммо килган мехнатлари зафарли юришлари учун рахмат.
   
16 май 20:44:20
Соли Нуриддинов
Истоминни Римдаги мастерда кутган эдик
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг