UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39Чимаев Стриклендга реванш учун 1 миллион доллар таклиф қилди 0 18:25Волкановски: "У билан жангда фаолиятимдаги энг яхши жисмоний ҳолатда бўламан" 0 17:51Ўртоқлик учрашувида Жанубий Кореяга мағлуб бўлдик 0 17:28Тайсон Фьюри Усик билан трилогия қачон бўлиши мумкинлигини айтди 0 16:42"Реал" "Борнмут" футболчиси учун курашга қўшилди 0 16:0550 ёшли Фёдор Емельяненко Фрэнсис Нганну билан жанг қилишни орзу қилишини айтди 0 15:22Тайсон Фьюри Дональд Трампни Энтони Жошуага қарши жангга таклиф қилмоқчи 0 14:44Шара Буллет Исраэль Адесаньяга қарши жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 13:23ФАКТ. Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяни мағлуб эта олмаган 0 12:24Дана Уайт UFC қийматини 50 млрд долларга баҳолади 0 11:43"Тарихий натижа учун мукофот йўқ" — қозоғистонлик шахматчи норозилик билдирди 0 10:35Забит Магомедшарипов RAF Wrestling Лигаси билан шартнома имзолади 0 09:42Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Корея Республикаси меҳмони бўлади 0 09:11Солт-Лейк-Ситидаги UFC 332 турнири иккита тарихий рекордни янгилади 0 08:40Бугун Жаҳон чемпионатида Элбек Тожиевга мухлислик қиламиз! 0

11 июн 19:48
Янгиликлар

Қизиқарли!, Самбо

Самбо спорти тарихи ҳақида нималар биласиз?

Самбо спорти ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар.

Самбо спорт бундан 100 йил аввал яратилган. 1923 йил Виктор Спиридонов спортга янги атама - “ўзини ҳимоя қилиш”(самбо)ни олиб кирди. Шу билан бирга, Василий Ошчепков Москва жисмоний тарбия институтида дзюдодан дарс бера бошлайди, аммо вақт ўтиши билан у япон жанг санъатидан узоқлашиб уни янада яхшилашга ва самаралироқ қилишга ҳаракат қилди. Аста-секин Спиридонов ва Ошчепков ўз ғояларини бирлаштирди ва янги спорт турининг асосчилари: Анатолий Харлампиев ҳамда Евгений Чумаковларнинг бевосита иштирокида замонавий самбо спорт турига асос солишди. Самбо 1938 йилда расман спорт тури сифатида тан олинган. Ушбу спорт тури тез фурсатда шуҳрат қозонди. 1973 йилдан бошлаб самбо бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказила бошланди. 1983 йилдан аёллар ўртасида халқаро мусобақалар пайдо бўла бошлади. 

Халқаро тарих давомида барча мусобақаларда маҳаллий спортчилар (руслар) устунлик қилишган. Масалан, 1973 йилда бўлиб ўтган бирнчи жаҳон чемпионатида СССР терма жамоаси 11 тоифада 10 та олтин медални қўлга киритди. Ушбу устунлик бугунги кунга қадар сақланиб турибди. Халқаро самбо федерацияси россиялик спортчилар учун санксия жорий этмаган кам сонли спорт турларидан бири ҳисобланади. Бишкекда бўлиб ўтган сўнгги мундиалда 21 вазн тоифасида беллашувларда ўтказилди. Ўша ЖЧда Россия терма жамоаси 13 та олтин медални қўлга киритди ва Россия аъзолари 2 та вазнда медалсиз қолди, холос.

Самбо кўплаб рус спортчилари учун ММА’га пойдевордир. Энг машҳур самбо усталари ака-ука Емельяненколар ҳисобланади. Фёдор 10 ёшидан бошлаб ушбу спорт тури билан шуғуллана бошлаган ва ортидан укаси Александрни ҳам машғулотларга олиб келган. 2012 йилги Россия чемпионатида улар финалда ўзаро тўқнаш келади ва жанг атиги 7 сония давом этган. Александр саҳналаштирилган дуелда ғалабани акаси Фёдорга тортиқ этади. Иккала спортчи ҳам бир неча маротаба жаҳон чемпиони бўлишган. Машҳурликка эришган ака-укалар кейинчалик аралаш яккакурашга ўтишди.   

Самбога нисбатан ўз шогирдларига меҳр уйғота олган мутахассис Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманап Нурмагомедов саналади. Унинг шогирдлари орасида кўплаб жаҳон чемпионлари ва совридорлари, етишиб чиққан. Жумладан, айни дам енгил вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев. Ислам 2016 йилги турнирда 74 кг вазн тоифасида жаҳонда тенгсиз деб топилган эди. 

Ҳабиб Нурмагомедов ҳам самбо бўйича шуғулланган бўлишига қарамай, расмий тарзда жаҳон чемпиони бўлмаган. У фақатгина айрим кичик турнирлардагина ғолиб бўлган. Бироқ, Ҳабиб самбо оламида афсонавий футболкаси билан машҳур бўлди. 2013 йил бразилиялик Тиаго Таваресга қарши жанг олдидан вазн ўлчаш маросимида Нурмагомедов ўз футболкасига шундай ёзув ёздирган эди: “Агар самбо осон бўлганида, уни жиу-житсу деб аташар эди”. Бу ҳолат маҳаллий мухлисларни анчагина ғазаблантиради, аммо “Бургут” футболкасида кўрсатилган тезисни тасдиқлаб қўйганди. 

Сўнгги йилларда самбо ўзининг аввалги мавқеини йўқотиб қўйди. Балки, бунга рус спортчиларининг халқаро мусобақалардаги гегемонлиги сабабчидир. Кўпгина спортчилар учун Россия чемпионати Европа ва жаҳон чемпионатларидан мураккаброқдир, чунки мамлакатда рақобат ҳаддан зиёд кучли.

Хабиб Жўрабоев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг