UZ

Сўнгги янгиликлар

13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0

14 мар 17:17
Янгиликлар

Бошқалар

Самбочиларимиз жаҳон кубогида иштирок этадилар

Теглар :  Самбо
Жорий йилнинг 22-23 март кунлари Россия пойтахтида самбо бўйича жаҳон кубоги учун беллашувлар бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Самбо спорти асосчиларидан бири А.А.Харлампиев хотирасига бағишлаб ўтказилаётган мусобақада Арманистон, Беларус, Венгрия, Венесуэла, Германия, Ирландия, Испания, Италия, Кипр, Куба, Камерун, Қозоғистон, Корея, Молдова, Марокаш, Нидерландия, Россия, Украина, Филиппин, Япония каби жами 21 давлатдан 250 спортчи иштирок этиши кутилмоқда.

Эркаклар (52, 57, 62, 68, 74, 84, 90, 100 ва +100 кг) ва аёллар ўртасида (48, 52, 56, 56, 60, 64, 68, 72, 80 ва +80 кг), шунингдек жанговар самбо (52 гача, 57, 62, 68, 74, 84, 90, 100 ва +100 кг вазн тоифаларида) бўйича ўтадиган беллашувларда бир неча бор жаҳон ва Европа чемпионлигини қўлга киритган спорт усталари иштирок этишади.

Жаҳон кубогида Роман Шакиров мураббийлигида қуйидаги 9 нафар спортчимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Эркаклар:

- 62 кг: Давлатжон Ҳамроев

- 68 кг: Тимур Худойқулов

- 74 кг: Аббос Жалолов

- 90 кг: Неъмат Ёқубов

 

Аёллар:

-52 кг: Зухрахон Маъмуржонова

-60 кг: Зарнигор Ўрмонова

 

Жанговар самбо:

- 74 кг: Истам Қудратов

– 82 кг: Бекзод Нурматов

+100 кг: Ҳакимжон Исмоилов

Маълумот учун, 1983 йилда “А” тоифа даражаси берилган мазкур мусобақа ғолибларига халқаро тоифада спорт устаси унвони берилади. 2009 йилдан бошлаб “Харлампиев мемориали” самбо бўйича жаҳон кубоги ва суперкубоги босқичлари орасида энг нуфузлиси, дея тан олинган. 2015 йилдан эса мазкур турнир ушбу спорт тури бўйича расмий ва ягона жаҳон кубоги ҳисобланади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати
 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг