UZ

Сўнгги янгиликлар

16:19"Реал" президенти Флорентино Перес янги таклиф билан чиқди 0 15:59Спортчилар ижтимоий тармоқларда 0 15:33Футзал. Осиё чемпионатига қуръа ташланди, гуруҳдаги рақибларимиз номи маълум бўлди 0 15:14Дзюдо. Ўзбекистон чемпионатининг сўнгги кун ғолиб ва совриндорлари 0 14:52Ҳақиқий хоккей томоша қилиш учун "Ҳумо" - ЦСК ВВС учрашувига ташриф буюрган мухлис ва мухлисалар ФОТОГАЛЕРЕЯси 0 14:30Ўзбекистон терма жамоаси олдига ФИФА рейтингида кучли 50таликка кириш вазифаси қўйилди 0 14:09Токио-2020га йўлланма олган пара-каноэчиларимиз Беларусга жўнаб кетмоқда 0 13:45Наманган гандбол бўйича халқаро мусобақага мезбонлик қилади 0 13:13Усик нима сабабдан Жошуага қарши жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 12:41Бекхэм клуби қачон MLSда дебют қилади? 0 12:18АТP. Қайси баҳс «Йил сенсацияси» бўлгани маълум 0 11:52Жошуанинг Руисга қарши реванш жангига қанча вазн ташлагани маълум бўлди 0 11:31Федерер янги рекламада суратга тушди 0 11:10“Арсенал” 42 йил аввалги антирекордини такрорлади 0 10:49Усик - Чисора жанги камар учун кечиши мумкин 0

19 мар 10:21
Янгиликлар

Бокс/ММА

Санжар Раҳмоновнинг 5 апрель кунги рақиби маълум бўлди, у нокаутчи!

Афсонавий Флойд Мэйвезерга қарашли промоутерлик компанияси мижози ҳисобланган боксчимиз Санжар Раҳмонов ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.

Унга кўра, ҳамюртимиз 5 апрель куни рингга кўтарилади. Унинг жанги АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳридаги Sam's Town Hotel & Gambling Hall аренсида бўлиб ўтади. Рақиб эса Кейт Хантер бўлади. 

Америкалик 26 ёшли бу боксчи анча жиддий рақиб ҳисобланади. У проф рингда 9та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Еттита жангда рақибларини нокаутга учратган. 

Таққослаш учун, Санжар Раҳмонов профессионал боксда 13та жанг ўтказган. Ўн битта жангда ғалаба қозонган. Бешта жанг муддатидан аввал ҳамюртимизнинг ғалабаси билан якунланган. Ҳисобида битта мағлубият ва дуранг бор.   

Эслатиб ўтамиз, чарм қўлқоп устамиз ўзининг сўнгги жангини 8 декабрь куни Лас-Вегас шаҳрида мезбон боксчи Жонатан Стилга қарши ўтказган ва саккиз раундлик жанг якунида рақибини очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
19 мар 10:41:23
Dilshot Solihov
Sanjar oldingi yil yoz oylarini so'ngi kunlarida Amerikalik bo'kischiga yutkazgan keyin ahamiyat berib qarasak Sanjarni so'ngi 6 ta raqibi mavqeyi chakimas bu bo'kischimiz hali so'zini etadi shuni yutvosa qaysdur retinhda o'n beshtalikka kirvosa kere.
   
19 мар 10:28:25
Abdulaziz Zuhurjonov
Sanjarda mag'lubuyat yo'g'iydu wakl.Ili qachon ulgurdiykan yutqizishga.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг