06 апр 17:18
Янгиликлар
Дзюдо
Сардор Нуриллаев Осиё чемпиони!
Бишкек шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Осиё-Океания чемпионати давом этмоқда.
Ҳозиргина ҳамюртимиз Сардор Нуриллаев иштирокидаги финал баҳси якунига етди. -66 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз олтин медаль учун кечган беллашувда кореялик Ан Баулга қарши татамига чиқди.
Муросасиз баҳсда Нуруллаев Тошкент "Катта Дубулға" турнирининг олтин медали соҳиби бўлган Ан Баулни иппон (иккита вазари) баҳоси эвазига мағлубиятга учратди ва Осиё чемпионига айланди. Ушбу ғалаба эвазига Бишкекдаги аренада Ҳосила Раҳимованинг "Чавандоз" қўшиғи жаранг сочди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар