UZ

Сўнгги янгиликлар

09:49Асу Алмабаевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0 09:24Михаил Мудрик "Челси"дан "Тоттенхэм"га ўтди 0 08:58Тўрт йил олдин Мурадовни ютган Борральо Хамзат Чимаевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 08:34Нурсултон Рўзибоев рейтингида ҳам ўзгариш кузатилди 0 08:03Валентина Шевченко сафдан чиқди, у камарини ҳимоя қила олмайди 0 07:32"Динамо" "Андижон" футболчисини 250 минг долларга сотиб олди 0 07:01Рамазон Темировнинг вазн рейтингида иккита ўзгариш кузатилди. "Кутилмаган" меҳмон бор! 0 19:00Усикнинг қачон рингга қайтиши айтилди 0 18:33Нурмагомедов мағлубиятидан сўнг UFC рейтингида пастлади 0 17:59МЮ Бруну Фернандешни энг кўп маош олувчи ўйинчисига айлантиришга тайёр 0 17:30Богдан Гусков Нурмагомедовнинг UFC`даги иккинчи мағлубиятига муносабат билдирди 0 16:57UFC 332 турнирининг асосий жанги Шевченко иштирокида кечади 0 16:27Усик ўзининг камари учун кечган Итаума - Хргович жангига муносабат билдирди 0 15:52Ямаль кучли бешлик лигаларининг рекордини янгилади 0 15:23Самарқанд мезбонлик қиладиган FIDE Chess Olympiad 2026 стартига икки ҳафта қолди 0

27 сен 14:09
Янгиликлар

Бокс/ММА

Сардор Раҳимов бокс бўйича ЖЧдаги ҳакамлик, ўзбек боксчиларининг натижаси ва мусобақадаги муҳит ҳақида

"Спорт ТВ" шарҳловчиси Сардор Раҳимов бокс бўйича Екатеринбургда ўтказилган жаҳон чемпионати таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Жаҳон чемпионатидаги жангларни имкон қадар томоша қилиб бордим. Бу мен кўрган жаҳон чемпионатлари ичидаги энг қизиқларидан бири бўлди. Ҳолис ҳакамлик бўйича ҳам ушбу мусобақа ўзгача таассурот қолдирди. Фақатгина ярим финалда кубалик Эстрада ҳамда британиялик МакГрейл, шунингдек чорак финалда россиялик боксчи Максим Бабанин ва британиялик Фрейзер Клар ўртасидаги жангда россияликка ён босилди. Мезбонлар бу ишни қилмасалар керак деб ўйлагандим. Якунда Бабанин протест орқали ярим финалга чиқди. Аммо, Баҳодир финал остонасида кечган жангда Максимга умуман имкон қолдирмади. 

Ўзбекистонлик боксчилар Элнур ҳақиқатдан ҳам мағлуб бўлди. Санжар Турсунов эса ҳиндистонлик рақибга қарши жангда ўзига ҳаддан зиёд ишониб юборди. У рақибга эмас, кўпроқ ўзига ўзи ютқазди десам адашмаган бўламан. Уни камида ярим финалгача етиб боришини кутгандим. 

Дилшод Рўзметов мен учун ҳақиқий кашфиёт бўлди. Уни жангларини аввал ҳам кўрганман. Аввалги Дилшод Рўзметов билан ушбу жаҳон чемпионатидагиси умуман бошқа бошқа боксчилардир. У ёнидаги рақибларини "сезмади". Кучли боксчиларга қарши ажойиб жанглар ўтказди. Ваҳоланки, унда халқаро мусобақалар тажрибаси деярли йўқ. Финалда эса у жуда кучли боксчига қарши баҳс олиб борди. 

Шаҳобиддин Зоировдан ҳар бир жангда катта устунлик билан ғалаба қозонишини кутган эдим. 

Бобоусмон Батуров ҳужумкор боксчи ҳисобланади. Ярим финалда биринчи раундда бироз хатога йўл қўйди. Ушбу услуб ўша жангда иш бермади. Шу сабабли ҳам у ютқазиб қўйди. Бу борада эътироз бўлиши керак эмас. 

Миразиз Мирзаҳалилов халқаро мусобақаларда катта тажриба тўплай олганини кўрдик. Унинг ўз ички дунёси бор. У ўз имкониятларини ишга солди ва нималарга қодир эканлигини исботлади. 

Баҳодир Жалоловга ушбу мусобақадаги ягона жиддий рақиб Қамшибек Конкабаев эди. Баҳодирнинг жисмоний ҳолати мени жуда хурсанд қилди. Одатда у бундай мусобақаларга учинчи раундда тезлиги анча пасайиб, рақибга имконият яратиб берарди. Аммо, олдингиларга нисбатан бу борада Баҳодирда ўсиш катта. У ўз техникасини юқори тезликда амалга оширди. 

Мусобақа муҳити ҳақида гапирадиган бўлсам, бундай жаҳон чемпионатида аншлаг кузатилиши лозим эди. Аммо, чемпионат давомида бўш ўриндиқлар жуда кўп эди. Қатар ёки боксдаги бошқа экзотик мамлакатлар бўлганида буни тушунардим. Аммо, бокс Россияда оммавий спорт турларидан ҳисобланади. Ярим финалга қадар ўзбекистонлик мухлислардан бошқа хеч ким сезилмади. Бу албатта биз учун ижобий жиҳат, бироқ жаҳон чемпионати учун яхши эмас. Лекин, шахсан мен учун ташкилий жиҳатлар юқори даражада бўлди дейишим мумкин", - деди Сардор Раҳимов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг