11 янв 07:20
Янгиликлар
Футбол

Саудияда ўтказиладиган "Эль Класико"ни бошқариб борадиган ҳакам маълум бўлди
Андалусиялик Хосе Луис Мунуэра Испания Суперкубоги ярим финалидан ўрин олган "Барселона" — "Реал Мадрид" учрашувини бошқаради.
38 ёшли рефери фаолиятидаги илк Эль Класикода ишлайди. Учрашув Саудия Арабистонидаги "Қирол Фаҳд" стадионида 12 январдан 13 январга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади.
Мазкур турнирнинг иккинчи баҳсида "Атлетико Мадрид" ва "Атлетик Бильбао" ўзаро баҳслашади.
Ҳавола :
Манба : rfef.es
Фикрлар