28 янв 11:40
Янгиликлар
Бокс/ММА
Сехудо қай ҳолатда фаолиятини якунлашини айтди
Иккита вазнда UFC собиқ чемпиони, америкалик Генри Сехудо грузиялик Мераб Двалишвилига қарши бўлажак жангида мағлуб бўлса, фаолиятини якунлашини айтди.
Улар ўртасидаги жанг 18 февраль куни UFC 298 турнири доирасида ўтказилади.
"Бизнинг жангимиз ғолиби чемпионлик учун мажбурий даъвогарга айланади. Мен ўшанда Алжемейн Стерлингга мағлуб бўламан, деб ўйламагандим. Агар мен яна мағлубиятга учрасам, фаолиятимни якунлашдан бошқа чора қолмайди. Чунки мен зинадан пастга тушишни истамайман", - деди Сехудо.
Ҳавола :
Манба : mma.metaratings.ru
Фикрлар