20 май 11:34
Янгиликлар
Бокс/ММА
Сехудонинг октагонга қайтиши тезлашиб кетадиган кўринади
Икки вазнда собиқ UFC чемпиони Генри Сехудо кутилганидан ҳам эртароқ октагонга қайтмоқчи.
Учталик чемпион ёзнинг сўнгги ойида фаолиятини қайта тикламоқчи. Бу ҳақда MMA Media хабар берди. Манба хабарига кўра, Сехудо энг енгил вазн тоифаси камарини қўлга киритишга уриниб кўради. Агар бу режаси амалга ошса, кейинги нишон ярим енгил вазн UFC камари бўлади.
Генри бу икки вазифани шараф билан уддаласа, учта вазн тоифасида UFC чемпионлигини қўлга киритган тарихдаги биринчи жангчига айланади. Сехудо сўнгги жангини 2020 йилнинг 9 май куни Доминик Крузга қарши ўтказиб, рақибини иккинчи раундда техник нокаутга учратган эди.
Ҳавола :
Фикрлар