UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0 10:49Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди 0 10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0

21 авг 18:39
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Шаҳобиддин ва Фазлиддиннинг олтини, мўғул мураббийини "ечинтирган" Ихтиёр ҳамда Магомеднинг Риодаги триумфларига тўрт йил бўлди

Роппа-роса 4 йил муқаддам Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида XXXI ёзги Олимпия ўйинлари ўз якунига етган эди.

Делегациямиз сўнгги кун баҳсларида ўзларининг энг омадли иштироки билан Олимпиадага чиройли якун ясаб беришган эди. Шу куннинг ўзида 2 та олтин ва 2 та бронза медалларини жамғариб, оламшумул натижа қайд этган эдик. Бир ёқда боксчиларимизнинг Шаҳобиддин Зоиров ва Фазлиддин Ғоибназаровнинг ғалабалари, бир томонда эркин курашчиларимизнинг муваффақияти – ҳақиқий ностальгия! Келинг, ушбу кунни яна бир ёдга оламиз!

Шаҳобиддин Зоировнинг олтин медаль йўли:

Бокс, -52 кг вазн тоифаси

Биринчи босқич: Шаҳобиддин Зоиров – Брендан Ирвайн (Ирландия) – 3:0

Иккинчи босқич: Шаҳобиддин Зоиров – Антонио Варгас (АҚШ) 3:0

Чорак финал: Шаҳобиддин Зоиров – Элвин Мамишзода (Озарбайжон) 3:0

Ярим финал: Шаҳобиддин Зоиров – Йоэль Финоль (Венесуэла) 3:0

Финал: Шаҳобиддин Зоиров – Миша Алоян (Россия) 3:0

Фазлиддин Ғоибназаровнинг олтин медаль йўли:

Бокс, -64 кг вазн тоифаси

Биринчи босқич: Фазлиддин Ғоибназаров– Дивал Малонга (Конго) – техник нокаут

Иккинчи босқич: Фазлиддин Ғоибназаров – Манож Кумар (Ҳиндистон) 3:0

Чорак финал: Фазлиддин Ғоибназаров – Гарри Рассел (АҚШ) 2:1

Ярим финал: Фазлиддин Ғоибназаров – Виталий Дунайцев (Россия) 2:1

Финал: Фазлиддин Ғоибназаров – Лоренсо Сотомайор (Озарбайжон) 2:1 

ИХТИЁР НАВРЎЗОВНИНГ БРОНЗА МЕДАЛИ :

Эркин кураш, -65 кг:

Биринчи босқич: эркин ўтди

Иккинчи босқич: Ихтиёр Наврўзов – Адам Батиров (Баҳрайн) 7:7

Чорак финал: Ихтиёр Наврўзов – Франклин Гомез (Пуэрто-Рико) 8:5

Ярим финал: Ихтиёр Наврўзов– Сослан Рамонов (Россия) 7:18

Бронза медали учун: Ихтиёр Наврўзов – Ганзориг Мандахнаран (Мўғилистон) 8:7

МАГОМЕД ИБРАГИМОВНИНГ БРОНЗА МЕДАЛИ:

Эркин кураш, -97 кг:

Биринчи босқич: Магомед Ибрагимов – Бедопасса Буассат (Гвинея-Биссау) техник ғалаба

Иккинчи босқич: Магомед Ибрагимов – Сосо Тамарау (Нигерия) 13:0

Чорак финал: Магомед Ибрагимов – Хетаг Газюмов (Пуэрто-Рико) 3:12

Учинчи ўрин учун ўтиш босқичи: Магомед Ибрагимов – Ризо Яздани (Эрон) 5:0

Бронза медали учун: Магомед Ибрагимов – Валерий Андрийцев (Украина) 6:4

Якунда Ўзбекистон жамоаси Рио-2016 Олимпия ўйинларида 4 та олтин, 2 та кумуш ва 7 та бронза, жами 13 та медаль билан 207 делегация орасида 21-ўринни эгаллаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг