14 сен 17:10
Янгиликлар
Бокс/ММА

Шаҳобиддин Зоиров Жаҳон чемпионатида нимчорак финалга чиқди
Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Мусобақада -52 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Рио Олимпиадаси чемпиони Шаҳобиддин Зоиров иккинчи жангини Доминикан Республикаси вакили Родриго Мартега қарши ўтказди. Унда ҳамюртимиз катта устунликка эришди ва 5:0 ҳисобида ғалабага эришди.
Эслатиб ўтамиз, Зоиров бундан олдинги босқичда туркманистонлик Ихлас Гулижановни мағлуб этган эди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Ўхшаш янгиликлар
17:09
Куба бокс терма жамоаси World Boxing ўтказадиган илк Жаҳон чемпионати учун таркибини эълон қилди 0
Фикрлар