13 сен 11:56
Янгиликлар
Шаҳобиддин Зоиров ЖЧ-2019даги дастлабки ғалабадан сўнг қандай фикрда?
Мазкур баҳсда ҳамюртимизга туркманистонлик Ихлас Гулижанов рақиблик қилди. Зоиров мазкур жангни жуда яхши ўтказди ва 5:0 ҳисобидаги ғалабага эришди. Ушбу баҳсдан сўнг, биз Шаҳобиддиннинг фикрлари билан қизиқдик.
"Дастлабки жангимни яхши ўтказдим ва ғалаба қозондим. Баҳс давомида у қадар катта муаммолар бўлгани йўқ ва ишончли тарзда ғалабани қўлга киритдим. Насиб қилса, иккинчи жангимни ҳам муваффақиятли ўтказиб, олға интилишда давом этаман. Жанг вақтида мени қўллаб-қувватлаб турган барчага, айниқса мусобақа залига ташриф буюрган мухлисларимизга раҳмат айтаман.
Худо хоҳласа Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатини жуда яхши натижалар билан якунлайди ва юртимизга ёруғ юз билан қайтамиз. Барчага раҳмат", - деди Шаҳобиддин Зоиров.
Эслатиб ўтамиз, Шаҳобиддин Зоиров эртага мусобақадаги иккинчи жангини ўтказади. Ушбу баҳсда боксчимизга Доминикан Республикаси вакили Родриго Марте рақиб бўлади.
Азиз Тўхтамуродов, Екатеринбург
Фикрлар