UZ

Сўнгги янгиликлар

19:14Нокаутга учраган Умар Нурмагомедов машғулотларга қайтди 0 18:45"Олтин тўп" ўз маъносини йўқотган" - Самюэль Умтит 0 18:22Александр Усик Тайсон Фьюрининг янги чақирувига жавоб берди 0 17:43Филип Хргович чемпионга айланган IBF ташкилоти рейтингида Баҳодир Жалолов яна юқорилади 0 17:12"Кел, трилогия ташкил қиламиз. Манавилардан чарчадим" - Тайсон Фьюрини жангга чорлади 0 16:50МЮ SumUp билан "кўп миллионлик" шартнома имзолади 0 16:19Хотамбек Бойназаров UFC юлдузини енгишини маълум қилди 0 15:48Дебютини ғалаба билан бошлаган Парнасс Холлоуэйни жангга чорлади 0 15:17Жасурбек Йўлдошев проф боксдаги тўртинчи жангини Германияда ўтказди + ФОТО 0 14:46Суперлига. Бугун учта қизиқарли учрашув бўлиб ўтади 0 14:15Жасурбек Жайсунов номзоди ООК Атлетлар комиссияси учун илгари сурилди 0 13:44Йен Гэрри навбатдаги рақибини маълум қилди: "Фақат битта жанг мантиққа эга!" 0 13:13Ислам Махачев нима учун UFC`нинг учинчи камарини қўлга кирита олмаслиги тушунтирилди 0 12:42Мбаппе "Реал" таркибида ЕЧЛда 26 та ўйинда 23 та гол урди 0 12:11Олти нафар дзюдочимиз Hungary Grand Slam 2026 турнирида иштирок этади 0

08 дек 15:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шаҳрам Ғиёсов: “Энг катта орзуим рўёбга чиқди”

Кеча пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” анжуманлар саройида бир гуруҳ юртдошларимизга давлатимизнинг юксак мукофотларини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантириш, юртимиз тинчлиги ва осойишталигини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшган, ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-маърифий соҳаларда фидойилик кўрсатган бир гуруҳ ватандошларимиз давлат мукофотлари – фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эди.

Бош қомусимиз ҳисобланган – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунга бағишлаб ўтказилган маросимда ана шу юксак мукофотлар ўз эгаларига топширилди.

Тақдирланганлар орасида Рио Олимпиадасида ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олган 13 нафар музаффар спортчиларимиз ҳам бор эди. Улардан бири Шаҳрам Ғиёсовдир.

Бокс баҳсларида кумуш медални қўлга киритган Бухоро бокс мактаби тарбияланувчиси “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан тақдирланди.

“Таассуротлар бир олам. Уларни сўз билан тасвирлаш мушкул. Ўйлайманки, нафақат спортчилар, балки ҳар бир инсон Президентимизнинг қўлларидан давлат унвонини олишни орзу қилади.

Ана шу бахт менга насиб этди. “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан тақдирландим. Орзуларимдан бири амалга ошди. Бу менга келгуси фаолиятимда қўшимча куч бағишлайди”, - дея ўз қувончини изҳор қилди Ш.Ғиёсов. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг