22 авг 17:10
Янгиликлар
Шаҳрам Ғиёсов Мексикада, жангга икки кун қолди
Хабарингиз бор, ҳамюртимиз 24 август (Тошкентда 25 август тонги) куни Мексиканинг Сонора штати маркази ҳисобланган Хермосилло шаҳрида фаолиятидаги тўққизинчи жангини ўтказади. Шаҳрам Centro de Usos Multiples аренасида ўтказилувчи жангда колумбиялик Дарлейс Пересга қарши рингга кўтарилади.
Ўн раундга мўлжалланган ушбу жанг нуфузи бўйича бокс кечасининг андеркад жанги ҳисобланади. Унда Ғиёсов ўзига тегишли бўлган WBA International камарини ҳимоя қилади. Чарм қўлқоп устамиз Хермосиллога етиб борди ва эртага тарозидан ўтиш маросимида иштирок этади.
Маълумот учун, Шаҳрам Ғиёсов шу кунгача проф боксда 8 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган (6 та нокаут). Собиқ жаҳон чемпиони Перес эса проффессионал рингда 40 маротаба жанг қилган. Уларнинг 34 тасида ғалаба қозонган (22 та нокаут). Тўрт маротаба ютқазган (3 та нокаут). Икки жанг дуранг натижа билан якунланган.
Фикрлар