24 авг 11:50
Янгиликлар
Бокс/ММА, Токио-2020
Шаҳрам Ғиёсов: “Халқимизнинг дуоси сабаб ғалабаларга эришдик”
Хабар берганимиздек, Рио-2016 Олимпиадасида муносиб тарзда иштирок этиб, янги тарих яратган Ўзбекистон спорт делегацияси кеча тунда юртимизга қайтиб келди.
Тошкент халқаро аэропортида кун қаҳрамонлари тантанали равишда кутиб олинди.
“Олимпиададаги ғалабамни халқимизга, энг улуғ ва энг азиз байрам –
Мустақиллигимизнинг 25 йиллик шодиёналарига бағишлайман. Фурсатдан фойдаланиб,
мана бунда дабдабали кутиб олиш маросимини ташкил этганларга ўз
миннатдорчилигимизни билдирамиз. Очиғи, кутмаган эдик. Ҳамма-ҳаммага катта
раҳмат.
Кечалари бедор бўлиб, иштирокимиздаги жангларни кузатиб боришди,
қўллаб-қувватлашди. Айнан уларнинг олқишлари ва дуолари билан Олимпиада
медалларини қўлга киритдик. Бундан кейинги мусобақаларда ҳам ишончингизни
оқлашга ҳаракат қиламиз”, - деди Рио Олимпиадасининг кумуш медал совриндори,
боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар