16 авг 03:43
Янгиликлар
Бокс/ММА, Токио-2020
Шаҳрам Ғиёсовнинг олтин медал учун жангдаги рақиби маълум
Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилаётган Ёзги Олимпия ўйинларининг бокс баҳсларида терма жамоамиз аъзоларининг ғолибона юриши давом этади.
-69 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов ярим финалда амалдаги жаҳон чемпиони марокашлик Муҳаммад Рабини мағлубиятга учратиб, финалга йўл олганди. Унинг олтин медал учун кечадиган жангдаги рақиби ҳам маълум бўлди.
Иккинчи ярим финал баҳсида қозоғистонлик Данияр Елуссинов кутилганидек франциялик Сулайман Сиссоккони 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финалга чиқди. Финал жанги 17 август кунига белгиланган.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар