UZ

Сўнгги янгиликлар

11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:34Уиттакер Гусков билан жанг ҳақида: "Ур ва ўтказиб юборма!" 0 09:03Жейк Полнинг рақиби GLORY собиқ чемпиони бўлади 0 08:32RAF лигасида россиялик спортчиларнинг иштироки ҳақида расмий баёнот берилди 0 08:01Элит ОЧЛ. "Ал Қодисия" 5 та гол урди, "Ал Айн" меҳмонда Саудия жамоасини мағлуб этди ва бошқа натижалар + ВИДЕО 0 21:04WTA рейтинги янгиланди. 22 поғона юқорилаган Раҳимова энди дунёнинг 44-ракеткаси! 0 19:10"Жангимиз тарихдаги энг буюк тўқнашувлардан бири бўлади". Дэвид Бенавидес Усик билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:29Хамзат Чимаев қачон UFC октагонига қайтишини айтди 0 17:52"Бавария" Компанига нисбатан ғалати қоида жорий қилди 0 17:01"Худди биринчи чемпионлик камаримни қўлга киритгандек бўлдим". Альварес WBC’нинг иккинчи ўрта вазн чемпиони бўлгани ҳақида 0 16:14Арман Царукян Александр Волкановски билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:30Камару Усман Ислам Махачевнинг жангдан бош тортиши бўйича қарорини қўллаб-қувватлади 0 14:59Элит ОЧЛ. "Пахтакор" уйда, "Нефтчи" меҳмонда ўйнайди 0

22 мар 18:15
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шаҳрам Ғиёсовнинг вазнидаги Жейрон Эннис икки йўналиш чемпиони билан музокара олиб бормоқда

Биринчи ўрта вазн тоифасида WBO ва WBA чемпиони Зандер Заяс жамоаси яқиндагина янги вазнда муваффақиятли дебют қилган собиқ ярим ўрта вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони Жейрон Эннисга қарши ҳимоя ўтказиш бўйича музокара бошлади.

"Музокаралар давом этмоқда, - деди Эннис манфаатларини ҳимоя қилувчи Эдди Хирн Boxingscene нашрига берган интервьюсида. - Эннис апрель-май ойларида рингга чиқиши керак эди, ҳозир гап кўпроқ июнь ойи ҳақида кетмоқда. Аммо бу кенг кўламли жанг бўлишига кафолат бераман. Ўйлайманки, масала кейинги ҳафтанинг охиригача ҳал бўлади".

Промоутернинг сўзларига кўра, дастлаб Заяс жамоаси IBF чемпиони Жош Келли билан бирлаштирувчи жангга мойил эди, аммо Эннисга қарши жанг улар учун молиявий жиҳатдан қизиқроқ кўринади.

"Айтганча, Жош Келли ҳам Жейрон Эннис билан учрашиши эҳтимолдан холи эмас, - дея қўшимча қилди Хирн. - Лекин мен унинг ихтиёрий равишда ҳимояланишига ҳам қарши бўлмайман. У яқиндагина Баҳром Муртазалиевни дўппослаганини унутманг. Шундан сўнг Эннис билан жанг ўтказиш ортиқча бўлиши мумкин".

Эслатиб ўтамиз, Заясга тегишли WBA камари учун россиялик боксчи Павел Сосулин мажбурий даъвогар ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг