UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Осиё ўйинларининг ўн иккинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 19:08Эртага Осиё ўйинларида боксчиларимизни учта финал кутмоқда (бошланиш вақтлари) 0 18:52Леау Роналдуга тегишли бўлган 7-рақам остида қайдномага киритилди 0 17:00Сауль Альварес октябрь ойида WBC чемпионлик камари учун жанг қилади 0 15:48"Яна офисдаман". Илия Топурия машғулотларни қайта бошлаганини маълум қилди 0 15:01Осиё ўйинларининг 12-кунини иккита кумуш медаль билан якунладик 0 13:27Буюк Британия спорт вазири "Манчестер Сити" учун энг ёмон оқибатларни истисно этмаяпти 0 12:39Махачев: "Яхши жангчи бўлиш учун сочни калта олдириш керак" 0 11:11Теренс Кроуфорд боксга қайтиш-қайтмаслиги ҳақидаги саволга қатъий жавоб берди 0 10:00Агар Дана Уайт аралашса, Жошуа Фьюри билан жангдан воз кечиши мумкинлигини айтди 0 08:54Бугун Ўзбекистон МТЖ Сурияга қарши майдонга тушади 0 20:00Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:54Осиё ўйинларининг ўн иккинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 18:35Осиё ўйинларининг 11-кунида Ўзбекистон делегацияси 9 та медаль қўлга киритди 0 18:30Осиё ўйинлари. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Японияга пенальтилар сериясига кўра мағлуб бўлиб, финалга чиқолмади 0

29 мар 10:54
Янгиликлар

Шахмат

Шамсиддин Воҳидов Марказий Осиё дербисида муҳим ғалабага эришди ва бугун у чемпионлик учун ўйнайди!

Пойтахтимиз мезбонлигида ўтаётган ўзбекистонлик биринчи гроссмейстер Георгий Агзамов хотирасига бағишланган халқаро турнирда 9-тур учрашувлари ортда қолди.

Бу йил ўз тарихида 18-маротаба ўтказилаётган, мукофот жамғармаси 75 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи турнир швейцарча тизимда 10 турдан иборат бўлади. Иштирокчилар икки гуруҳда совринли ўринлар учун баҳс олиб боришяпти. Асосий ҳисобланган А гуруҳида 1800 ва ундан юқори рейтингли шахматчилар жам бўлган. В гуруҳида эса рейтинги 1999 ва ундан паст бўлган иштирокчилар дона суряпти ва унда ҳамюртларимиз пешқадамлик қилишмоқда. 

Кучлилар жам бўлган А гуруҳида ҳиндистонлик халқаро гроссмейстер Ниҳал Сарин (2687) биринчи рақам остида сараланган бўлиб, у 9-турда оқ доналарда асосий таъқибчиларидан бири сингапурлик Тин Цзинъяо (2597)ни мағлубиятга учратди. Иккинчи рақамли шахматчи сифатида таснифланган ёш гроссмейстеримиз Шамсиддин Воҳидов (2670) кетма-кет тўртинчи ғалабасини қўлга киритди ва чемпионлик учун яхшигина имкониятни эга бўлиб олди. У бу сафар қора доналарда ўйнашига қарамай, ўзи билан бир хил очко тўплаган туркманистонлик Сапармират Атабаевни таслим эта олди.  

Ёш шахматимиз Ҳумоюн Бегмуратов (2430) ҳам мусобақада муваффақиятли одимлаяпти. У оқ доналарда турнирнинг тўртинчи тартиб рақамли шахматчиси, ҳиндистонлик гроссмейстер Леон Мендонка (2643)ни мағлубиятга учратди. Чемпионлик учун курашаётган венгриялик гроссмейстер Санан Сюгиров (2631) бу турда ҳиндистонлик гроссмейстер Пураник Абҳиманю (2636) билан дуранг ўйнади.  

Ҳамюртимиз Алмас Раҳматуллаев (2413) ҳиндистонлик гроссмейстер Адитя Миттал билан муросага келди. Муҳаммадзоҳид Суяров (2474) тожикистонлик Мустафохўжа Ҳусенходжаевни таслим этди. Гроссмейстеримиз Абдумалик Абдусалимов (2525) ўзбек дербисида Баҳром Бахриллаев (2386)ни юта олмади. Муҳиддин Мадаминов (2550) ҳинд шахматчиси Этан Вазни енгди. Гроссмейстерларимиз Марат Жумаев (2352) ва Ортиқ Ниғматов (2501) бу турда ўз учрашувларини дуранг билан якунлашди. 

Сўнгги тур олдидан Ниҳал Сарин 7,5 очко билан якка пешқадам бўлиб олди. Уч шахматчи - Санан Сюгиров, Пураник Абҳиманю ва Шамсиддин Воҳидов 7 тадан очко жамғариб, турнир жадвалида Топ-4`ликдан жой олишган. Сюгиров қўшимча кўрсаткичларга кўра иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Тўққиз иштирокчи 6,5 очкодан тўплаган. Улар орасида ҳамюртларимиздан Ҳумоюн Бегмуратов ва Алмас Раҳматуллаев ҳам бор. 

Бугун сўнгги 10-тур учрашувлари ўтказилади. Биринчи тахтада Шамсиддин Воҳидов оқ доналарда пешқадам Ниҳал Саринга қарши чемпионлик учун баҳс олиб боради. Шамсиддин ғалаба қозонган тақдирда мусобақа чемпионига айланиши мумкин. Ҳумоюн Бегмуратов қора доналарда ҳиндистонлик гроссмейстер Адҳибан билан ўйнайди. Ғалаба қозона олса, у ҳам совринли ўринлардан бирини эгаллаши мумкин. Бугунги сўнгги 10-тур учрашувлари ҳам соат 15:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг