UZ

Сўнгги янгиликлар

10:23Осиё ўйинлари-2026. Якуний медаллар рейтинги маълум бўлди (ТОП-20) 0 09:58Самбо. Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида 5 та медаль! 0 09:05Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга етиб борди 0 17:43Осиё ўйинларининг ўн тўртинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:15Энтони Жошуа Фьюридан кейин ким билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 16:55Осиё ўйинларининг 14-кунини бешта медаль билан якунладик 0 16:24Ўзбекистондаги футбол мавсумини "куз-баҳор" форматига ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда 0 14:39ESPN талқинига кўра 30 ёшгача бўлган энг яхши ММА жангчилари рейтинги эълон қилинди 0 11:28Самбо. Жаҳон чемпионатини иккита олтин медаль билан бошладик 0 20:05Расман: Отабек Шукуров Сербия клубига ўтди 0 19:47Осиё ўйинларининг сўнгги медалларга бой ўтадиган кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:50Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:22Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркияга имкониятни бой берди 0 17:30Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида спортчиларимиз 9 та медаль қўлга киритишди: шулардан 4 таси олтин! 0 21:42Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0

24 май 07:43
Янгиликлар

Шахмат

Sharjah Masters 2025. 7-турда ўзбек дербиси, Ниғматовда ғалаба, Нодирбек пешқадам билан ўйнади

БААнинг Шаржа шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича нуфузли Sharjah Masters 2025 турнирида 7-тур учрашувлари ортда қолди.

Мукофот жамғармаси 73 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу мусобақанинг кучлилар жам бўлган "Masters" гуруҳида тўрт нафар гроссмейстеримиз - Нодирбек Абдусатторов, Жаҳонгир Воҳидов, Муҳиддин Мадаминов ва Ортиқ Ниғматов ҳам совринли ўринлар учун баҳс олиб боришмоқда. 

Кеча мусобақада 7-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Мусобақада биринчи рақам остида сараланган Нодирбек Абдусатторов биринчи доскада қора доналарда турнирнинг иккинчи рақамли шахматчиси, нидерландиядик Аниш Гирига қарши баҳс олиб борди ва дурангга рози бўлди. Ҳамюртимиз турнир жадвалида 5 очко билан соф иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Гири 5,5 очко билан пешқадамликни давом эттирмоқда.  

Sharjah Masters 2025 турнирининг 7-турида ўзбек дербиси кузатилди. Жаҳонгир Воҳидов ва Муҳиддин Мадаминов ўзаро учрашувда 15-юришдан сўнг дурангга имзо чекишди. Ҳар икки гроссмейстеримизнинг очкоси 2 тага етди. Ортиқ Ниғматов бу турда оқ доналарда россиялик гроссмейстер Алексей Гребневни мағлубиятга учратди. Бу билан унинг очколари 4 тага етди. 

Саккизинчи тур олдидан Аниш Гири 5,5 очко билан якка пешқадам бўлиб турибди. Нодирбек Абдусатторов 5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 2-ўринга кўтарилиб олди. Арманистонлик Шант Саргсян, сербияликлар Александар Инджич, Велимир Ивич ҳамда Нодирбекнинг бугунги 8-турдаги рақиби БААлик гроссмейстер Салем Салеҳ ҳисобида ҳам 5 та очко бор. Ортиқ Ниғматов 4 очко билан қўшимча коэфицентларга кўра 24-поғонага кўтарилди. Муҳиддин Мадаминов 76, Жаҳонгир Воҳидов 78-поғонадан жой олган. 

Бугун 8-турда Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда ўзи сингари 5 очкога эга амирлик гроссмейстер Салем Салеҳга қарши баҳс олиб боради. Ортиқ Ниғматов қора доналарда руминиялик Дэвид Гаврилескуга қарши ўйнайди. Жаҳонгир Воҳидов қора доналарда бразилиялик Жиованни Вескови, Муҳиддин Мадаминов эса оқ доналарда польшалик Якуб Симаннга қарши ўйнайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг