UZ

Сўнгги янгиликлар

18:21Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларидаги 70 та медали учун жами қанча мукофот пули тўланади? 0 17:15Фабио Каннаваро: "Терма жамоада соғлом рақобат бўлиши керак" 0 16:39Теннисчи Александра Бармичева J200 Истанбул турнирида чемпион бўлди 0 15:57UFC 335 турнирининг марказий жанги BMF камари учун бўлиб ўтади (ПОСТЕР) 0 15:16Президент Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни табриклади 0 13:01Brisbane-2032 Олимпиадасининг какаду қушидан илҳомланган логотипи расман тақдим этилди (ФОТО) 0 12:02Осиё ўйинлари: Хитой матбуоти ўйиндан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси ходими Чжан Юнингни бўғиб олганини таъкидламоқда 0 11:07Алекс Перейранинг кейинги рақиби эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 10:00Осиё ўйинларида бешинчи бўлган Ўзбекистон делегацияси Тошкентда кутиб олинди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 10:23Осиё ўйинлари-2026. Якуний медаллар рейтинги маълум бўлди (ТОП-20) 0 09:58Самбо. Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида 5 та медаль! 0 09:05Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга етиб борди 0 17:43Осиё ўйинларининг ўн тўртинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:15Энтони Жошуа Фьюридан кейин ким билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 16:55Осиё ўйинларининг 14-кунини бешта медаль билан якунладик 0

21 май 09:46
Янгиликлар

Шахмат

Sharjah Masters 2025. Иккинчи ўзбек дербисида ҳам Абдусатторов ғалаба қозонди

БААнинг Шаржа шаҳрида шахмат бўйича нуфузли Sharjah Masters 2025 турнири қизғин курашлар остида давом этяпти.

Мукофот жамғармаси 73 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу мусобақанинг кучлилар жам бўлган "Masters" гуруҳида тўрт нафар гроссмейстеримиз - Нодирбек Абдусатторов, Жаҳонгир Воҳидов, Муҳиддин Мадаминов ва Ортиқ Ниғматов ҳам совринли ўринлар учун баҳс олиб боришмоқда. 

Кеча мусобақада 4-тур учрашувлари бўлиб ўтди ва 3-турда бўлгани сингари яна ўзига хос ўзбек дербисига гувоҳ бўлдик. Жаҳонгир Воҳидовга қарши баҳсда турнирдаги илк ғалабасини қўлга киритган Нодирбек Абдусатторов 4-турда оқ доналарда яна бир ҳамюртимиз Ортиқ Ниғматовни ҳам таслим этди. Ниғматов 4-тургача 2 ғалаба ва 1 дуранг билан турнир жадвалида Нодирбекдан юқорида бораётганди.

Афсуски, Sharjah Masters 2025 турнирининг 4-турида қолган икки гроссмейтеримиз мағлубият аламини тотиб кўрди. Муҳиддин Мадаминов қора доналарда мезбонлар вакили Салем Салеҳга, Жаҳонгир Воҳидов ҳама қора доналарда хитойлик Панг Таога имкониятни бой бериб қўйди. 

Биринчи доскада икки яримтадан очко жамғарган россиялик Иван Землянский ва нидерландиялик Аниш Гири учрашуви бўлиб ўтди. Унда Нодирбекдан кейин иккинчи рақам остида таснифланган Гири зафар қучди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг