UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45Усик келаси йилнинг март ойида АҚШда жанг ўтказиш бўйича музокара олиб бормоқда 0 18:18Магомед Анкалаев: "Пауло Коста учинчи марта мен билан жангдан бош тортди" 0 17:54Хотамбек Бойназаров кейинги жангини қачон ўтказишини айтди 0 17:27"Реал" ҳимоячиси Асенсио судланди 0 17:04Бектемир Мелиқўзиев чемпионлик жангини сўрамоқда 0 16:57Балотелли Италия футболидаги муаммоларнинг сабабларини айтди 0 16:28FIDE рейтинги янгиланди. Абдусатторов кўтарилди, Синдаровчи? 0 15:55Дана Уайт Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 15:23Бугун Раҳимова, эртага Тимофеева US Open-2026'даги иккинчи давра баҳсини ўтказади 0 14:51"Ман Сити" "Эвертон" вингери Ндиайни 60+5 млн фунтга сотиб олди 0 14:19Нарендра Моди Шавкат Мирзиёевга Жавоҳир Синдаровнинг тарихий бланкасини совға қилди + ФОТО 0 13:46Россия терма жамоаси бош мураббийи: "Энди қаттиқ меҳнат қилишимиз керак" 0 13:21Ядонг Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 12:54Энцо футбол тарихидаги энг қиммат трансферлар орасида нечанчи ўринга чиқди? 0 12:28Фьюри Жошуа билан жанг қаерда ўтказилишини тасдиқлади + ФОТО 0

22 авг 19:12
Янгиликлар

Дзюдо

Шарофиддин Лутфуллаев: "Жаҳон чемпионатига ортиқча таъриф шарт эмас"

Дзюдо бўйича йилнинг энг нуфузли мусобақаси - жаҳон чемпионати бошланишига ҳам икки кун қолди.

Дунё биринчилиги учун 5 та қитъанинг 149 давлатидан жами 860 нафар (519 эркак, 341 аёл) дзюдочи рўйхатдан ўтган. Улар қаторида 11 нафар ўзбекистонлик дзюдочи ҳам жаҳон чемпионати медаллари ҳамда Токио-2020 Олимпиадасининг қимматли рейтинг очколари учун татамига чиқади. 

Аввал хабар берганимиздек, бугун терма жамоамиз спортчилари Япониянинг Майдзуру шаҳрида ташкил этилган бир ҳафталик ўқув-машғулот йиғинини якунлашди. 

- Машғулотимиз режа асосида, кўтаринки кайфиятда ўтди, - дейди биз билан суҳбатда терма жамоамизнинг етакчи вакили Шарофиддин Лутфуллаев. - Менимча, жаҳон чемпионатига ортиқча таъриф бериш шарт бўлмаса керак. Фикримни мусобақага келаётган иштирокчи давлатлар сони ҳам тасдиқлайди. Ҳар бир вазнда кураш кескин кечади. Бунга шубҳа йўқ. Бизнинг -60 кг вазн ҳам бундан мустасно эмас. Жуда кучли рақиблар жам бўлган. Табиийки, тайёргарлигимиз ҳам шунга яраша бўлди.

 

Шарофиддин Лутфуллаев айтганидек, ҳар бир вазнда кучли рақобат бўлади. -66 ва -73 кг вазн тоифаларида 92 нафардан дзюдочи рўйхатдан ўтган. Шарофиддиннинг вазнида эса 75 спортчи жаҳон чемпионати медаллари учун курашади. Лутфуллаев еттинчи рақам остида сараланган. Россиялик Роберт Мшвидобадзе вазн пешқадами. Ундан кейинги ўринларни япониялик Наохиса Такато, грузиялик Амиран Папинашвили, яна бир Кунчиқар юрт вакили Рюжу Нагаяма, қозоғистонлик Елдос Сметов ҳамда мўғулистонлик Амартувшин Дашдаваа банд этган. 

Умид қиламизки, ўзбекистонлик дзюдочилар орасида энг юқори рейтинг ўрнига эга бўлиб турган Шарофиддин Лутфуллаев жаҳон чемпионатида ўзининг нималарга қодир эканлигини кўрсатади. Кўз тегмасин, унинг ҳозирги спорт формаси шохсупага кўтарилиши учун замин ҳозирлайди.    

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
22 авг 20:03:26
Aziz
.Sherzod. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Qachon boshlanishini yozvorilar, qurayam tashlangan bosa kere
25-31 август кунлари бўлади
   
22 авг 19:47:48
.Sherzod.
Qachon boshlanishini yozvorilar, qurayam tashlangan bosa kere
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг