UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

26 дек 17:28
Янгиликлар

Дзюдо

Шарофиддин Лутфуллаевга «Мард ўғлон» давлат мукофоти топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан бир гуруҳ ёшларимиз «Мард ўғлон» давлат мукофотига лойиқ кўрилган эди.

Қувонарлиси, мукофотга лойиқ кўрилган 28 нафар ўғлон орасида дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси, жаҳон чемпионатининг кумуш медали  совриндори, Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 3-босқич талабаси Шарофиддин Лутфуллаев ҳам бор эди. Бугун давлат мукофоти ўз эгасига топширилди. 

Маълумот учун, ушбу мукофот мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаоллик кўрсатиб, ўзининг билим ва иқтидори, интилувчанлиги ва ташаббускорлиги, ҳалол ва самарали меҳнати билан Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва юқори салоҳиятга эга, халқ манфаати ва юрт истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган фидойи ва мард ўғлонларимизга тақдим этиб келинмоқда. 

Фурсатдан фойдаланиб, шундай мард ўғлонни дунёга келтириб тарбиялаган ота-онаси, устоз ҳамда мураббийлари, хусусан Бекзод Тўрабоевни, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбарияти, мураббийлар штабини муборакбод этамиз. Уларнинг эътибор ҳамда меҳнатларисиз Шарофиддин бундай юксак эътирофга сазовор бўлмас эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг