UZ

Сўнгги янгиликлар

10:00Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилаб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди 0 09:11Ямаль Мессини Марадона ва Пеледан яхшироқ деб ўйлайди 0 08:06Осиё ўйинлари. Ўзбекистонлик спортчилар қайд этаётган натижаларнинг барчаси битта саҳифада (LIVE) 0 22:34Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ғолиблари Президент томонидан тақдирланди 0 20:42Ўзбекистон Осиё ўйинларида энг кўп боксчи билан ярим финалга йўл олди 0 20:14Осиё ўйинларининг тўққизинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 19:45"Ғалаба қозонамиз". Сурия терма жамоаси аъзолари Ўзбекистон билан ўйиндан олдин нималар деди? 0 19:13Эртага уч нафар боксчимиз финал йўлланмаси учун жанг қилади 0 19:02Осиё ўйинларининг ўнинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:45Осиё ўйинларининг тўққизинчи кунида ҳам тўртта медалга эга чиқдик! 0 17:11Ўзбекистон футзал МТЖ ФИФА рейтингида пастлади 0 15:47Саидёқуб Қаҳрамонов ва Холмурод Нурматов Душанбеда жанг қилади 0 14:31Жавоҳир Синдаров FIDE Excellence Awards 2026 ғолиби бўлди 0 11:56Мария Тимофеева Портудаги WTA 125 турнири ғолибига айланди 0 10:40Президент Шавкат Мирзиёев шахматчиларни Олимпиададаги ғалаба билан табриклаб, Синдаровга чемпионлик баҳсида омад ёр бўлишини тилади 0

02 июл 17:17
Янгиликлар

Бошқалар

Шавкат Мирзақулов: “Туркман курашида ҳам олтин олдик”

Хабар берганимиздек, Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида белбоғли кураш бўйича нуфузли мусобақа ўтказилиб, унда терма жамоамиз аъзолари жами 32та медаллар жамланмасини қўлга киритишган эди.

Келаси йили Туркманистон пойтахтида ташкил этиладиган ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари олдидан кўрик вазифасини ўтаб берган ушбу турнирда қитъамизнинг 16 давлатидан полвонлар гиламга чиқишди. Беллашувлар тўрт йўналишда тўрт кун давом этди. Иштирокчилар белбоғли курашимизнинг классик ва эркин (бунда оёқан чалиш бор) йўналиши ҳамда туркман курашининг эркин ва классик йўналиши бўйича ўзаро куч синашдилар.

Мусобақада 13 эркак ва 5 нафар аёл курашчимиз 4 та олтин, 5 та кумуш ва 23 та бронза медали билан мезбонлардан сўнг умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни банд этди. Кучли учликдан эса қирғизистонлик спортчилар ўрин олишди.

- Мусобақа юксак савияда ўтди, - дейди терма жамоамиз бош мураббийи Шавкат Мирзақулов. – Эркаклар 8, аёллар эса 5та вазнда гиламга чиқишди. Спортчиларимиздан Ҳусниддин Рўзиев нафақат бизнинг балки, туркман йўналишида ҳам олтин медал олди. Гулмира Исматова эса белбоғли курашнинг икки йўналишида ҳам барча рақибларидан устун келди. Кумуш медалларни эса Зоҳид Исмоилов, Бобурмирзо Мўйдинов, Элбек Сотиболдиев, Бобур Тўхтасинов, Шаҳзода Эргашева ҳамда Гулмира Исматова қўлга киритди. Қолган курашчиларимизнинг аксарияти эса шохсупанинг учинчи поғонасидан жой олдилар.

- Учинчи ўрин жуда ҳам кўп-ку?

- Аслида кумуш медалларнинг ҳам бир нечтаси олтин бўлиши керак эди. Мезбонлар билан беллашганда ҳакамлар кўпинча очиқдан-очиқ ғалабани уларга тортиқ қилади. Ярим финалдаги мағлубиятлар ҳам шунинг хисобига ортиб кетди. Аслида кўплаб вакилларимиз олтинга муносиб ҳаракат қилганди.

- Туркман курашининг бизнинг белбоғли курашдан фарқи балки, полвонларимизга қийинчилик туғдиргандир?

- Йўқ, туркман кураши ҳам бизнинг кураш билан деярли бир хил. Фақатгина очко бериш тизими теннисга ўхшаб кетади. Беллашув уч дақиқадан иборат бўлиб, қайси томон икки очкога илгарилаб кетса, ўша ғалаба қозонган хисобланади.

- 2017 йил ўтадиган ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида курашчилар қайси йўналишларда гиламга чиқишади?

- Куни кеча якунига етган “тест турнири”даги каби тўрт йўналишда беллашадилар. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг