UZ

Сўнгги янгиликлар

08:58Тўрт йил олдин Мурадовни ютган Борральо Хамзат Чимаевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 08:34Нурсултон Рўзибоев рейтингида ҳам ўзгариш кузатилди 0 08:03Валентина Шевченко сафдан чиқди, у камарини ҳимоя қила олмайди 0 07:32"Динамо" "Андижон" футболчисини 250 минг долларга сотиб олди 0 07:01Рамазон Темировнинг вазн рейтингида иккита ўзгариш кузатилди. "Кутилмаган" меҳмон бор! 0 19:00Усикнинг қачон рингга қайтиши айтилди 0 18:33Нурмагомедов мағлубиятидан сўнг UFC рейтингида пастлади 0 17:59МЮ Бруну Фернандешни энг кўп маош олувчи ўйинчисига айлантиришга тайёр 0 17:30Богдан Гусков Нурмагомедовнинг UFC`даги иккинчи мағлубиятига муносабат билдирди 0 16:57UFC 332 турнирининг асосий жанги Шевченко иштирокида кечади 0 16:27Усик ўзининг камари учун кечган Итаума - Хргович жангига муносабат билдирди 0 15:52Ямаль кучли бешлик лигаларининг рекордини янгилади 0 15:23Самарқанд мезбонлик қиладиган FIDE Chess Olympiad 2026 стартига икки ҳафта қолди 0 14:50Хитой "Челленжер"ида ўзбек дербиси бўлиб ўтди 0 14:19O’Мэлли: "Сонг – Мераб учун катта муаммо, уларнинг жангини кўришни истайман" 0

28 сен 21:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шавкат Мирзиёев Екатеринбургдаги жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган боксчи ва мураббийларни тақдирлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони.

Мамлакатимизда спорт соҳасини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар ва яратилаётган шароитлар туфайли спортчиларимиз томонидан улкан ютуқлар қўлга киритилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 6-22 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида дунёнинг 80 га яқин мамлакатлари ўртасида бокс бўйича бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида миллий терма жамоамиз вакиллари юксак азму шижоат ва маҳорат намунасини кўрсатиб, биринчи ўринни эгаллаганлиги ҳамда Ватанимизнинг халқаро миқёсдаги шон-шуҳратини тараннум этишга катта ҳисса қўшганлиги, юртимизда спортни кенг оммалаштириш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшлар онгида миллий ғурур, она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини кучайтириш борасидаги муносиб хизматлари учун қуйидагилар фахрий унвон ва медаллар билан мукофотлансин: 


«Ўзбекистон ифтихори» 

Жалолов Баҳодир Исомиддин ўғли    -    Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Мирзахалилов Миразизбек Мирзакарим ўғли    -    Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси


«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» 

Курбанов Марат Галиевич    -    Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи

Қиличев Тўлкин Махмурович    -    Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг бокс бўйича мураббийи

Эркаев Баходир Тургунович    -    Фарғона вилояти ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг бокс бўйича мураббийи


«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» 

Зоиров Шахобидин Шокирович    -    Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси


«Келажак бунёдкори» медали билан

Батуров Бобо-Усмон Шамсутдин ўғли    -    Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Рўзметов Дилшодбек Юсупбай ўғли    -    Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси


«Шуҳрат» медали билан

Ахмедов Бурхон Бахрамович    -    Пахтакор туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг бокс бўйича мураббийи, Жиззах вилояти

Қиличев Фарруҳ Комилович    -    Чирчиқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг бокс бўйича бош мураббийи, Тошкент вилояти

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев

Рейтинг:    

Фикрлар

   
30 сен 10:36:59
Sancho
Raxmatjon aka olib ulgurgan

   
28 сен 21:27:02
Bobonur Nurmatov
Raxtakjon Ruzioxunovga hichnima yugmi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг