UZ

Сўнгги янгиликлар

02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0

16 сен 16:30
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат Олимпиадаси. Исроил ва Нидерландияга қарши учрашувлар учун жуфтликлар маълум

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасига мезбонлик қилмоқда.

Дунёнинг икки юзга яқин давлати терма жамоалари қатнашаётган нуфузли мусобақада бугун 6-тур учрашувлари ўтказилади. Амалдаги Олимпиада чемпиони ҳисобланган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бугун таркибида тўрт нафар гроссмейстери бор Исроилга қарши баҳс олиб боради. Биринчи тахтада Нодирбек Абдусатторов Максим Родштейнга қарши дона суради. 

Бугунги рақибларимиз 3 ғалаба ва 2 дуранг қайд этишган ҳамда турнир жадвалида қўшимча кўрсаткичларга кўра 8 очко билан 20-поғонадан жой олган. Исроил 1-турда Эфиопия терма жамоасини 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, кейин кетма-кет Ирландия ва Мўғулистон билан дуранг (2:2) ўйнади. Албанияни 4:0, Колумбияни эса 2,5:1,5 ҳисобида енгди. 

Жами 184 та терма жамоа қатнашаётган аёллар ўртасидаги мусобақада Алексей Дреев мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам муваффақиятли одимламоқда. Қизларимиз илк турда Гаити давлати шахматчиларини 4:0, 2-турда Анголани 3:1, 3-турда эса анча кучли ҳисобланган мезбон Венгрия терма жамоасини 2,5:1,5, 4-турда таркибида жаҳон чемпиони бўлган Болгарияни 2,5:1,5 ҳисобида енгишди. Кеча ўтказилган 5-турда эса таркибида уч нафар гроссмейстер бўлган, Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг амалдаги вице-чемпионлари ҳисобланган Грузияга муносиб қаршилик кўрсатиб, 1,5 : 2,5  ҳисобида ютқазиб қўйишди. 

Бугунги рақибаларимиз нидерландияликлар 1-турда Мадагаскарни 4:0, 2-турда Шимолий Македонияни 3,5:0,5, 3-турда Эстонияни 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этишди. Тўртинчи турда таркибида Гулруҳбегим Тоҳиржонова ўйнаётган АҚШга 0,5:3,5 ҳисобида ютқазишди. Кеча ўтказилган 5-турда эса Хорватия терма жамоаси 2,5:1,5 ҳисобида таслим этилди. Нидерландия ҳам биз сингари 4 ғалаба ва 1 мағлубиятга эга. Ўзбекистон 8 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 15, Нидерландия эса 26-поғонадан жой олган.  

Маълумот учун, бугунги ҳар икки учрашув бизнинг вақт билан соат 18:15да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг