UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0 17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0 14:15Магнус Карлсен: "Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди" 0 13:44Александр Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0 12:42Паризода Талабованинг медали ўзбек енгил атлетикаси учун тарихий бўлди 0 12:11Осиё Миллатлар кубогида Ўзбекистон шарафини тўққиз шахматчи ҳимоя қилади 0 11:42Дакар-2026: бугун енгил атлетика ва велоспорт баҳслари якунланади, боксчилар чорак финалда рингга чиқади 0

17 май 11:34
Янгиликлар

Тадбирлар

ШҲТга аъзо давлатлар минтақадаги жисмоний тарбия ва спорт истиқболларини Тошкентда муҳокама қилишади

Теглар :  ШҲТМОҚ
19-21 май кунлари Тошкент шаҳри Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг жисмоний тарбия ва спорт бўйича вазирлик ҳамда идоралари раҳбарларининг навбатдаги йиғилишига мезбонлик қилади.

Унда Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири А.Икрамов, Россия Федерацияси Спорт вазири О.Матицин, Ҳиндистоннинг Ёшлар ва спорт масалалари бўйича фахрий вазири А.Сингх, Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазири Д.Абаев, Қирғизистон Республикаси Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири А.Жуманкулов, Тожикистон Республикаси Ҳукумат қошидаги Ёшлар ва спорт қўмитаси раиси ўринбосари П.Собирзода, Покистон Ислом Республикаси Спорт кенгаши президенти Эҳсан ур-Раҳман қатнашади. Шунингдек, йиғилишда Хитой Халқ Республикаси делегацияси онлайн тарзда иштирок этиши режалаштирилган.

ШҲТга аъзо давлатларнинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасига масъул раҳбарлари ўртасидаги тадбирлар 4 кун давомида ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, дастур доирасида асосий йиғилиш 20 май куни ташкил этилади. Шу билан бирга Тошкентга келган делегация вакилларининг Миллий Олимпия қўмитасига ташрифи ҳамда Тошкент вилоятига сафари ҳам режалаштирилган.

Йиғилиш кун тартибидан келгусида режалаштирилган юқори даражадаги спорт мусобақаларини ташкил этишда ҳамкорликни ривожлантириш, ШҲТ давлатлари ўртасида спорт соҳасида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, давлатлар ва ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади. Шу билан бирга аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда ўзаро тажриба алмашиш, ёшларни спортга жалб қилишда кенг миқёсли лойиҳаларни амалга ошириш борасида муҳокамалар ўтказилади.

Таъкидлаш лозимки, йиғилиш доирасида ШҲТга аъзо давлатларнинг ваколатли органлари ўртасида 2022-2024 йилларга мўлжалланган жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги “Йўл харитаси”ни амалга ошириш режаси ҳам тасдиқланади.

Бундан ташқари, ШҲТнинг спорт сектори раҳбарлари жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратишга кўмаклашиш, спорт орқали дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш, атлетларни рағбатлантириш, Олимпия ҳаракатини ривожлантиришда ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида ҳам ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашадилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг