UZ

Сўнгги янгиликлар

23:14ҒАЛАБА! Жавоҳир Синдаров Гукеш билан матчда олдинга чиқиб олди! 0 20:59Бивол 21-асрнинг энг севимли уч боксчисини айтди 0 19:45Жаҳон кубоги: 5 нафар боксчимиз ярим финалга йўл олди, яна бирида эса бронза 0 17:59"Ортга чекинмайман, тик туриб жанг қиламан" — Моралес Пратес билан жанг ҳақида 0 17:28Жаҳон чемпионати U-17. Ўзбекистон — Испания ўйинини бошқарадиган ҳакамлар бригадаси маълум 0 16:57Арман Царукяннинг Генри Сехудо бўйича "талаби" қондирилди + ФОТО 0 16:26Агит Кабайел WBC камари ҳимояси учун рингга кўтарилди 0 15:55"Бу гўдакни менга беринг" — Цаурукян Сехудога "вызов" ташлади ва дарҳол жавобини олди 0 15:24Бразилия Либертадорес кубогидаги ғалабалар сони бўйича Аргентинадан ўзиб кетди 0 14:53Гукеш Доммараджу: "Жавоҳир билан тенг кучли рақиблармиз!" 0 14:22Жаҳон кубоги. Кундузги дастурда рингга чиққан боксчиларимизнинг барида ғалаба. Олимпиаданинг амалдаги кумуш медали соҳиби мағлуб этилди 0 13:51Жавоҳир Синдаров: "Ҳаяжондаман!" 0 13:20"Уларга ҳакамнинг бағрикенглиги қўл келди". Моуринью ҳакамни танқид қилди 0 12:49Гандбол. Осиё чемпионатида кетма-кет иккинчи ғалабага эришдик! 0 12:18RAF 15 турнирининг барча натижалари: Царукян камарини ҳимоя қилди. Сехудочи? 0

14 июл 12:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шифокор Конорнинг жароҳат асоратларини батафсил таҳлил қилиб берди

Америкалик спорт шифокори Брайан Саттерер Конор Макгрегорнинг UFC 329 турнирида тиззасидан олган жароҳатидан кейин тикланишининг эҳтимолий муддатларини баҳолади.

Ариэль Хельвани подкастида Саттерернинг таъкидлашича, агар ирландияликнинг олдинги хочсимон бойлами узилганлиги тасдиқланса, тикланиш тахминан 10-12 ой давом этади ва Макгрегор 2021 йилда олган оёқ синишидан кўра анча оғирроқ кечади.

Шифокорнинг айтишича, асосий қийинчилик операциянинг ўзида эмас, балки узоқ муддатли реабилитация ва тизза бўғими барқарорлигини тиклашда. Шу билан бирга, агар жароҳат мениск билан чекланса ва шикастланган тўқиманинг фақат бир қисмини олиб ташлаш керак бўлса, Макгрегор тахминан олти ҳафтадан сўнг машғулотларга қайтиши ва назарий жиҳатдан йил охиригача жанг қилиши мумкин.

Конор 39 ёшда бўлишига қарамай, Саттерер эҳтимолий операция ирландияликнинг фаолиятига чек қўйиши керак деб ҳисобламайди.

"Агар тикланиш муваффақиятли ўтса, унинг яна октагонга қайтишига ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман. Шунчаки 39 ёшда аввалги даражага қайтиш 21 ёшга қараганда анча қийинроқ", - деди Саттерер подкастда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг