01 авг 17:59
Янгиликлар
Бокс/ММА
Шифокорлар жангда вафот этган боксчига рингга чиқишига рухсат бермаган
25 июль куни жангидан уч кун ўтиб вафот этган Уго Сантильян рингга чиқиши мумкин бўлмаган экан.
“Угонинг бошида жиддий муаммолари бўлган. Абрейга қарши кечган жангидан аввалги баҳсида у жуда кўп зарбалар ўтказиб юборганди. Шифокорлар Сантильян камида 45 кун сабр қилиши кераклигини айтишган, лекин аргентиналик боксчи бу гапларга қулоқ солмаганди”, - дейилади Вoxeomundial хабарида.
Яна бир бор эслатиб ўтамиз, Уго Сантильяннинг Эдуардо Абреуга қарши ўтказган жанги у учун ҳаётидаги сўнггиси бўлди.
Ҳавола :
Манба : BoxingScene
Фикрлар