UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

15 дек 08:56
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шоҳасан Мирзаматов тўрт кундан сўнг "Ҳумо Арена"да октагонга чиқади + ПОСТЕР

Ярим ўрта вазн тоифасида фаолият олиб бораётган таниқли аралаш яккакураш устамиз Шоҳасан Мирзаматовнинг навбатдаги жанги расман эълон қилинди.

19 декабрь куни пойтахтимиздаги кўптармоқли "Ҳумо Арена" муз саройида Octagon 83 турнири бўлиб ўтади. Ташкилотчилар томонидан оқшомнинг асосий кардидан ўрин олган яна бир қизиқарли жанг тасдиқланди. Унда 35 ёшли Шоҳасан Мирзаматов франциялик Леви Карриелга қарши октагонга чиқади. 

Маълумот учун, Леви ММАдаги фаолияти давомида 7 ғалаба ва 4 мағлубият қайд этган. Octagon League'да дебют жангини ўтказади. Мирзаматов ҳисобида эса 15 ғалаба ва 4 мағлубият бор. Аввалроқ, унинг қозоғистонлик Богдан Пшельбескийга қарши жанг ўтказиши мумкинлиги айтилганди. 

Шоҳасан Мирзаматов бундан аввалги жангини 21 сентябрь куни айнан "Ҳумо Арена"да ташкил этилган Octagon 79 турнирида тожикистонлик Худоид Раҳмоновга қарши ўтказиб, биринчи раунддаёқ рақибини нокаутга учратганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг