30 июл 12:05
Янгиликлар
Бокс/ММА
Шоҳжаҳон Эргашев қачон рингга қайтмоқчи бўлаётганини айтди
Профессионал боксда мағлубиятсиз одимлаётган чарм қўлқоп устамиз Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жанги қачон бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Айни пайтда Москва шаҳрида бўлиб турибман. Қисқа танаффусдан сўнг машғулотларни бошлаб юбордим. Режа бўйича сентябрь ойида рингга қайтаман. Ўзгариш бўлмаса, кейинги жангим Москва шаҳрида ўтказилиши керак. Шу ҳафтада америкалик мураббийим Москвага етиб келади ва у билан режаларни тасдиқлаб оламиз", - деди Эргашев.
Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон Эргашев 11 июнь куни Тошкентда танзаниялик Салиму Женгога қарши рингга кўтарилган эди. Ўшанда 12 раундга мўлжалланган баҳс биринчи раунддаёқ якунига етганди. Жангни шиддат билан бошлаган Шоҳжаҳон илк раунддаёқ зарбалар сериясини намойиш этиб, рақибини мувозанатдан чиқарган. Рефери эса шу заҳоти жанг якунланганлигини эълон қилган эди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар