UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0

08 янв 11:23
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шоҳжаҳоннинг АҚШдаги жангига 4 кун вақт қолди

Енгилмас ва нокаутчи боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев (11-0, 11 KOs) ўзининг навбатдаги жангини 12 январь куни ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.

Ҳамюртимиз 12 январь куни ўзининг проф рингдаги 12-жангини АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги Turning Stone Resort Casino аренасида ўтказади. Шоҳжаҳоннинг рақиби америкалик енгилмас боксчи Сони Фредриксон (18-0, 12 KOs) бўлади.

“Фредриксон кучли боксчи. Мен каби барча жангларини ғалаба билан якунлаган. Агар жангда ғалаба қозонсам, рейтингда кучли ўнталикка кириб оламан. Бу эса кейинги жангларимда чемпионлик камари учун рингга чиқишим мумкинлигини англатади”, - деди Эргашев.

Маълумот учун, америкалик боксчи фаолияти давомида 18 маротаба жанг ўтказган бўлиб, уларнинг барчасида ғалабага эришган. Ўн иккита жангда рақибларини нокаутга учратган. Шоҳжаҳон эса 11та жангининг барчасини муддатидан аввал нокаут билан якунлаган. 


Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
08 янв 14:47:59
SPRINTERshashist
Шунақа жангларни твдан хам кўрсатиш керак. қачонгача ютбни ковлаймиз?
   
08 янв 16:50:29
Husniddin Mirzaliyev
Zo'r jang bo'lishi kutilmoqda.
   
08 янв 13:44:12
Bavarist
шохга омад
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг