UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг иккинчи кунида ёшларимиздан 10 та медаль 0 17:59Таэквондо терма жамоамиз "Kazakhstan Open" халқаро турнирини кучли учликда якунлади 0 17:24Радулович "Пахтакор"да иш бошлади 0 16:56Уимблдон турнирининг асосий тўр баҳсларига қуръа ташланди 0 16:30Нурсултон Рўзибоев UFC'да навбатдаги синов олдида: Андрей Пуляевга қарши жанг нимаси билан аҳамиятли? (мутолаа учун) 0 15:58Моунтинбайкчиларимиз Бўстонлиқдаги Осиё чемпионатида 3 та медални қўлга киритишди 0 15:18Осиё мамлакати ассоциацияси ФИФА аъзолигидан чиқарилди 0 14:43UFC Fight Night 280. Нурсултон Рўзибоев рус рақиби билан бир хил вазн қайд этди (Тўлиқ натижалар) 0 14:12Ислам Махачев - Йен Гэрри жангини ким суғурталаши маълум 0 13:44Гэтжи ESPY томонидан "Йил жангчиси" мукофотига номзод сифатида қўйилди 0 13:13Аёллар терма жамоамиз Билли Жин Кинг кубогидаги иштирокини ўтган йилги натижасини яхшилаган ҳолда якунлади 0 12:30Топурия навбатдаги жангини қачон ўтказиши айтилди 0 11:48"Реал" Нико Пасни қайта сотиб олади 0 11:00Нодирбек Абдусатторов "Ченнай Гранд Мастерс" турнирида қатнашади 0 10:15Андрей Пуляев бўлажак жанг олдидан Нурсултон Рўзибоевни мақтаб қўйди 0

08 авг 07:02
Янгиликлар

Футбол

Шомуродов дебют голини урган, ҳакам римликларга 4 та қизил карточка кўрсатган ўйинда "Рома" мағлуб бўлди

Теглар :  РомаШомуродов
Терма жамоамиз ҳужумчиси Элдор Шомуродов кеча оқшом "Рома" - "Бетис" ўртоқлик учрашувида янги жамоасида дебют қилди.

Бетис" ва "Рома" жамоалари ўртасидаги учрашув ҳақиқий драмага айланди. Ҳамюртимиз ўзининг дебют ўйинидаёқ гол ва голли узатмани амалга оширишга эришди. Элдор 68-дақиқада алмаштирилди. 

Иккинчи бўлим жуда асабий кечди. Ҳакам умумий ҳисобда 4 бор қизил карточка кўрсатди (барчаси "Рома" аъзоларига). Ҳаммаси "Бетис"нинг қўл билан киритган учинчи голидан бошланди. Пеллегрини голни инобатга олган ҳакамга эътироз билдирди ва қизил карточка билан жазоланди. 

Пеллегрининг четлатилишидан ғазабга тушган Жозе Моуринью эса майдонга тушиб кетди ва у ҳам қизил карточка ишлаб олди. Шундан сўнг, Манчини ва Рик Карсдорплар ҳам майдондан четлатилди. 

Шу тариқа, "Рома" ўйинни 8 киши бўлиб якунлаб қўйди. "Бетис" эса осонлик билан, ўзига керакли ҳисобни қайд этиб қўйди.

Ўртоқлик ўйини. "Бетис" - "Рома" 5:2

Голлар: 4' Родри, 27' ЭЛДОР ШОМУРОДОВ! 30' Фекир, 51' Манчини, 58' Морено, 80' Тельо, 83' Роберт

Четлатишлар: Пеллегрини, Жозе Моуринью, Манчини, Рик Карсдорп

Рома: Руи Патрисиу (Фузато), Карсдорп, Манчини, Смоллинг (Ибанез), Калафьори, Диавара (Верету), Кристанте (Бовэ), Заньоло (Перез), Пеллегрини, Мхитарян (Эл Шаарави), Элдор Шомуродов (Кумбулла)

Бетис:
Руи Силва, Сабалья (Мантоя), Эдгар, Виктор Руиз, Алекс Морено, Паул (Роберт), Каналес (Гуардадо), Родри (Карвальо), Айтор Руибаль (Хаукин), Фекир, Борха (Тельо)

Элдор Шомуродовнинг голи:

Шомуродовдан голли ҳаракат:

Рейтинг:    

Фикрлар

   
08 авг 09:02:13
Artur7001
Элдор оллох ўзи қўлласин омад ёр бўлсин ўзбек ўғлони.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг