UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

28 авг 18:48
Янгиликлар

Футбол

Шомуродовнинг трансфери польшалик қизалоқнинг оиласи топилишда ёрдам берди

Теглар :  Шомуродов
Айтганча, "Рома"нинг бу кампанияси билан 12 нафар бола оиласига қайтарилган!

Элдор Шомуродовнинг "Рома"га ўтиши клубга нафақат майдонда (Конференциялар Лигасидаги дебют ўйинда гол, А Серия 1-турида ассист), балки арена ташқарисида ҳам катта омад олиб келди.

Ўзбек форвардининг Рим клубига ўтиши ҳақидаги эълон польшалик қизчани топишда ёрдам берди. Қандай қилиб дейсизми? Гап шундаки, "Рома" 2019 йилдан буён кўпроқ эътибор жалб қилиш учун дунёнинг турли бурчакларидан йўқолган болалар фотосуратини трансфер видеоларига ҳам киритиб кетади. Клуб шу тариқа ўша болаларга кўпроқ эътибор жалб қилинишига эришишга ҳаракат қилади. Агар кимдир йўқолган бўлса, клуб у билан боғланиш мумкин бўлган хайрия ташкилотларининг рақамларини қолдиради.

Шомуродов билан бўлган омадли ҳодисани қўшиб ҳисобласак, "Рома" Буюк Британия, Италия, Греция, Бельгия, Кения ва энди эса Польшадан умумий 12 нафар болакай топилишида кўмаклашди.

Элдор бундан жуда бахтиёр:

"Бир боланинг топилиши ва бу билан бир оиланинг ташвиши енгиллашишида қайсидир маънода менинг ҳам ҳиссам қўшилганидан жуда хурсандман. Футбол оламидаги машҳурлигини яхшиликка сарфлайдиган клубнинг бир бўлаги эканимдан фахрланаман".

"Бу кампанияни барчамиз қўллаб-қувватлаймиз. Клуб 12 нафар бола оиласи бағрига қайтишига ёрдам берганидан фахрланади, — дейди клубнинг маркетинг бўйича директори Макс ван ден Дул. — Лекин албатта, асосий ишни ташкилотлар бажаради. Улар бизга қўнғироқ қилиб, яна бир болакай ўз оиласини топгани ҳақида хабар беришади. Бундай хабарларни эшитиб, тўғриси, бошимиз осмонга етади".


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг