UZ

Сўнгги янгиликлар

18:39U-23 Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича таркибларимиз маълум 0 18:05Камилла Раҳимова Wuhan Open`да Australian Open чемпионини мағлуб этди 0 17:28Шоҳжаҳон Эргашев энди бошқа бир ўзбекни жангга чақирди 0 16:50"Манчестер Сити" катта жарима эвазига АПЛдан четлатилиш ва совринлардан маҳрум бўлишдан қутулиши мумкин эди 0 16:22"Жошуани боплаб дўппослайман, кейин Усикдан ўчимни оламан". Фьюри боксдан кетиш олдидан режалари ҳақида гапирди 0 15:40"Бундан хурсанд бўламан". Дмитрий Бивол Бетербиев билан трилогияни кутаётганини айтди 0 15:13Магомед Анкалаев UFC унга қандай ҳолатда чемпионлик камари учун жанг беришини айтди 0 14:30"Энди Месси бизники" - "Интер Майами" мураббийи 0 13:46Масвидаль UFC ташкил қилиши мумкин бўлган "энг шов-шувли жанг" қайси эканлигини айтди 0 13:14Расман! Лаша Гуджеджиани билан тўрт йиллик шартнома имзоланди 0 12:39"У 40 ёшдан ошган, аммо мени жангга чорлаяпти. Унга ҳурматим баланд" - Бенавидес Бетербиев ҳақида гапирди 0 12:12Арсен Венгер ФИФА президенти лавозими учун курашда Инфантинонинг рақибига айланиши мумкин — The Times 0 11:45Волкановски ўзига нима мотивация беришини айтди - бу пул ёки камарлар эмас 0 11:16Бугун Жаҳон чемпионатида оғир вазнлиларимиз, хусусан Музаффарбек Тўрабоевнинг чиқишига гувоҳ бўламиз! 0 10:45Фьюри – Жошуа жанги учун чипталар бир соат ичида сотилиб кетди 0

24 сен 07:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шон О`Мэлли ҳам Оқ уйда жанг қилмоқчи

Теглар :  Шон О`МэллиUFC
Ўта енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Шон О`Мэлли ҳам келаси йилнинг ёзида Оқ уйда бўлиб ўтадиган катта UFC турнирида жанг ўтказмоқчи.

Америкалик 30 ёшли аралаш яккакураш устаси декабрь ойида октагонга қайтиши мумкин. Шон ватандоши Кори Сэндхагенга қарши Оқ уйда октагонга чиқишга тайёр. Бунинг учун Сэндхаген 4 октябрь куни Мераб Двалишвилидан енгил вазн тоифасидаги UFC чемпионлик камарини тортиб олиши лозим.

"Ҳа, бу жангни Оқ уйда кўриш қизиқарли бўларди. Агар Кори ғалаба қозонса, мен эса кимни рақиб сифатида беришса, ўшани ютсам, бу реалликка айланиши мумкин. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам, мен яқин тўрт-беш ой ичида жанг ўтказмоқчиман. Шу боис, Оқ уйда чиқиш қилишга тайёр бўламан", - деди О`Мэлли ўз подкастида.  

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Шон О`Мэлли Лас-Вегасдаги янги инновацион арена "Сфера"да жанг ўтказганди. Айнан шу омил ҳам унинг Оқ уйда жанг қилишни хоҳлашининг яна бир сабабидир.

"UFC раҳбари Оқ уйдаги турнир июнь ойида ўтказилиши мумкинлигини айтди. Агар мен йил охири ёки келаси йилнинг бошида жанг ўтказа олсам, демак Вашингтондаги карддан жой олиш имкониятим ошади. "Сфера" ва Оқ уйда жанг ўтказиш - бу ҳаётда бир марта содир бўладиган тарихий лаҳзалардир", - деди О`Мэлли.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг