25 авг 18:22
Янгиликлар
Бокс/ММА
Шон О'Мэлли: "Хабибнинг иштироки бу жангни янада қизиқарли қилар эди"
Энг енгил вазн тоифасида UFC чемпиони, америкалик аралаш якка кураш устаси Шон О'Мэлли россиялик Умар Нурмагомедовга қарши эҳтимолий жанги ҳақида фикр билдирди.
"Мен ҳеч качон бу хақда ўйламаган эдим, лекин ҳозир бир фикр келди. Хабиб афсона, унинг рекорди 29-0, у тартибли ва жиддий йигит. Хабибнинг иштироки Умарга қарши жангимни янада қизиқарли қилар эди. Аммо буни уддалаш қийин. Шуни ҳам айтиб ўтиш керак-ки, Топурия ё Холлоуэйни енгиш ҳам, Нурмагомедовларни мағлуб этиш сингари мени ҳаяжонга солмайди", деди Шон.
О'Мэллининг кейинги жанги 15 сентябрь куни грузиялик Мераб Двалишвилига қарши бўлиб ўтади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар