UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0

29 янв 18:05
Янгиликлар

Кураш

Сирдарёда белбоғли кураш бўйича Осиё чемпионати ўтказилади

Гулистон шаҳрида миллий спорт туримиз — белбоғли курашни Сирдарё вилоятида кенг ривожлантиришга оид учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари Отабек Мавлонбердиев, Осиё белбоғли кураш конфедерацияси президенти Мўмин Муратов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, Сирдарё вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Анвар Бўронов, белбоғли кураш федерацияси Сирдарё вилоят бўлими раиси Маъмур Умаров, белбоғли кураш бўйича Сирдарё вилояти бош мураббийи Абдуқаҳҳор Эгамов ва бошқа масъуллар иштирок этишди.

Учрашув давомида Сирдарё вилоятида белбоғли кураш спорт турининг оммавийлигини ошириш ҳамда ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. 

Жумладан, вилоятдаги туман ва шаҳарларда фаолият юритаётган спорт мактабларида белбоғли кураш тўгаракларини кўпайтириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда машғулотлар сифатини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, мураббийлар малакасини ошириш, уларнинг халқаро ўқув-йиғинлари ва семинарларида иштирокини таъминлаш, хорижий тажрибага эга мутахассисларни вилоятга жалб этиш орқали замонавий машғулот услубларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, жорий йилда Гулистон шаҳрида 20 дан ортиқ давлат спортчилари иштирокида белбоғли кураш бўйича Осиё чемпионатини ўтказиш режаси ҳам муҳим ташаббус сифатида илгари сурилди. Ушбу халқаро мусобақанинг юқори савияда ташкил этилиши нафақат вилоят, балки республика спорт нуфузини халқаро миқёсда янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.

Шу билан бирга, учрашув давомида Сирдарё вилояти ва Осиё белбоғли кураш конфедерацияси ўртасида ҳар томонлама ва кўп қиррали ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди. Томонлар спорт соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, қўшма лойиҳалар ва мусобақаларни ташкил этиш бўйича ўзаро тайёр эканликларини билдирдилар.

Якунда келгусида белбоғли кураш спорт турини янада ривожлантириш, иқтидорли ёшларни саралаш ва юқори натижаларга эришиш йўлида ҳамкорликда изчил иш олиб бориш бўйича муҳим келишувларга эришилди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг