02 апр 11:48
Янгиликлар
Футбол

Скалони ЖЧ-2022 қуръаси ҳақида: "Саудия Арабистони саралашни жуда яхши ўтказди"
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони ЖЧ-2022 қуръаси ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Биз барча рақибларни ҳурмат қиламиз. Қийин гуруҳдамиз. Мексика - биз биладиган рақиб. Польша Швецияни мағлубиятга учратди. Саудия Арабистони эса саралаш босқичини жуда яхши ўтказди. Мухлисларимиз жамоамиз ўйинидан завқ олишларини истайман. Биргаликда биз албатта кучли бўламиз", - деди Скалони.
Ҳавола :
Манба : OLE
Фикрлар