UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

21 май 15:01
Янгиликлар

Эшкак эшиш

Слаломда эшкак эшиш бўйича Россия терма жамоаси етакчиларидан бири Ўзбекистонга ўтди, у Лос-Анжелес-2028 медалини қўлга киритиш илинжида

Эшкак эшишнинг слалом йўналишида фаолият олиб борувчи россиялик Павел Эйгель эндиликда юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

35 яшар Эйгель 2018 йилги Жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори ҳисобланади. Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтган дунё биринчилигида у слаломда эшкак эшиш йўналишида Россия тарихидаги илк медални қўлга киритган эди. Москвада туғилган Павел яккаликда уч карра Россия чемпиони, битта кумуш ва иккита бронза медали соҳиби.

Спортчи Ўзбекистон терма жамоаси учун аллақачон мусобақаларда иштирок этишни бошлаб юборган. У ҳозирда Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Самуэль Эрнанс қўл остига ўтган Ўзбекистон терма жамоаси билан айнан Испанияда Жаҳон кубогига тайёргарлик кўрмоқда.

(Суратда Павел Эйгель ўнг томондан иккинчи)


Испаниядаги машғулотларда иштирок этаётган спортчиларимизнинг тўлиқ рўйхати:

С-1:

Анвар Клевлеев

Абубакир Буканов

Шерзод Қурбоналиев.

K-1, KMX:

Жонибек Темиргалиев

Павел Эйгель 

Ҳаётбек Абдуллаев

Дониёр Исломов

Самандар Сайдуллаев.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг