15 апр 12:28
Янгиликлар
Бокс/ММА
Собиқ боксчи: "Канело билан учинчи жанг Головкин учун ёмон тугайди. У шафқатсизларча калтакланади"
Британиялик собиқ боксчи Тони Белльюнинг фикрича, Геннадий Головкин Сауль Альварес билан учинчи жангда яққол аутсайдер бўлади.
"Головкиннинг Мурата билан жанги кўп нарсани исботлади. У заиф, қаригандек бўлиб кўринди, кучли панчер бўлмаган одам уни қийнаб қўйди. Унинг ўрнида бўлсам, Канелога яқинлашмасдим. Менимча, бунинг якуни ёмон бўлади. Ёш ўз таъсирини ўтказди, бу аниқ кўринди. Головкин аввалгидек эмас, унинг Канело билан учинчи жангда шафқатсизларча калтакланишини кўрмоқчи эмасман, шундай бўлиши аниқ.
Ҳақиқат шуки, уларнинг сўнгги жангидан буён фақат бир жангчи яхшиланди ва биз у кимлигини биламиз. У нафақат яхшиланди, балки анча кучайди ҳам, ўйлашимча, улар яна жанг қилса, нима бўлиши аниқ", - дея Белльюнинг сўзларини келтиради BoxingScene.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар