11 авг 20:02
Янгиликлар
Бокс/ММА
Сўнгги жангини “Канело”га қарши ўтказган собиқ чемпион икки йиллик танаффусдан сўнг рингга чиқди
Профессионал бокснинг ўрта вазн тоифасида собиқ WBC йўналиши чемпиони Хулио Сезар Чавес 27 ойлик танаффусдан сўнг яна катта боксга қайтди.
Мексикалик собиқ жаҳон чемпиони сўнгги бор 2017 йилда номдор ҳамюрти Сауль “Канело” Альваресга қарши жанг ўтказган ва мағлубиятга учраган эди. Ўшандан сўнг фаолиятини якунлаганини эълон қилганди.
Лекин кичик Чавес 2 йилу 3 ойлик танаффусдан сўнг боксга қайтди ва бугун тонгда ўз ватанида колумбиялик тажрибали рақиб Эверт Бравога қарши рингга кўтарилди. Жанг биринчи раунднинг ўзидаёқ Чавеснинг ғалабаси билан якунланди. Энди у катта эҳтимол билан кейинги жангини америкалик Дэниэл Жейкобсга қарши ўтказади.
Ҳавола :
Манба : isport
Фикрлар