16 июл 20:30
Янгиликлар
Сўз сизга. Боксчиларимизнинг "Президент кубоги"даги иштироки ҳақида қандай фикрдасиз?
Биринчи кунги дастур доирасида уч нафар ҳамюртимиз ўз жангларини ўтказишди. -57 кг вазнли Миразиз Мирзаҳалилов кутилмаганда мезбон боксчига 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. -91 кг вазндаги Сардор Ёрмуҳаммедов жанг давомида рақибини нокдаун ҳолатига туширганига қарамай якунда ҳакамлар мезбон боксчининг ғалабасини қайд этишди. -63 кг вазнли боксчимиз Камронбек Эшматов эса мўғулистонлик рақибини мағлубиятга учратди.
Бугун ўтказилган жанглар ҳақида қандай фикрдасиз? Умуман, мусобақада иштирок этадиган терма жамоамиздан нималар кутмоқдасиз? Сўз сизга!
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси турнирга қуйидаги таркибда жўнаб кетганди:
Эркаклар:
-52 кг: Фозилжон Абдумуродов
-57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов
-63 кг: Камронбек Эшматов
-69 кг: Фазлиддин Мелибоев
-75 кг: Одилжон Аслонов
-75 кг: Ражаббой Атаназаров
-75 кг: Акмалбек Қосимов
-81 кг: Козимбек Мардонов
-91 кг: Сардор Ёрмуҳаммедов
Аёллар:
-57 кг: Турсуной Раҳимова
-60 кг: Райҳона Қодирова
-69 кг: Шахноза Юнусова.
UPD: Миразиз Мирзаҳалиловга ғалаба қайтариб берилди - Ўзбекистон бокс федерацияси: Миразиз Мирзаҳалиловнинг ғалабаси қайтариб берилди
Фикрлар