UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" "Ал Насср"ни мағлуб этди 0 02:50UFC Paris: Асосий кард жангларининг барча натижалари бир саҳифада 0 02:39Кутилганидек ўтмаган ва Рўзибоевнинг ғалабали серияси барҳам топган жангдан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:16Нурсултон Рўзибоев Майкл Пейжга имкониятни бой берди 0 23:20Турнир давомида икки жанги бекор бўлиб кетган, "Тайсон" ва Асадбек Саидов учун омадсиз ўтган Octagon 91 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 23:16Octagon 91: Асадбек Саидовнинг Саят Абдуалига қарши чемпионлик жанги якунланди 0 22:54Жасурбек "Тайсон"нинг жанги биринчи раунддаёқ якунланди, бироқ кутилмаган натижа билан! 0 22:33Ҳумоюн Тўхтамуродовга қарши жанг қилиши кутилган Фазлиддин Мадраҳимов Тошкентда тўлиқ жанг ўтказди 0 21:36Ислом Болтаев Тошкентда жанг қилди 0 19:38Богдан Гусков: "Нурсултон менинг дўстим бўлса ҳам, жангни имкон қадар холис таҳлил қилдим" 0 19:10"Барселона" Ҳамза Абделкарим бўйича қарор қабул қилди 0 18:42"Ислам Махачев учун энг хавфли рақиб — менман" - Шавкат Раҳмонов 0 18:14Хамзат Чимаев Умар Нурмагомедовнинг сенсацион мағлубияти ҳақида фикр билдирди 0 17:41Фурқатбек Ёқубов: "Ҳар бир Лигага ном ва чемпион керак" 0 17:12"Манчестер Сити" ва АПЛнинг яна икки клуби Баэнани кузатмоқда 0

05 июл 16:09
Янгиликлар

Спорт курашлари. Раҳмоновда кумуш, Абдураҳмонов финалга чиқди

Грузиянинг Тбилиси шаҳрида спорт курашлари бўйича Гран-При мусобақаси давом этмоқда.

Мусобақада эркин курашчимиз Аббос Раҳмонов (-61кг) финалгача етиб боргани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Афсуски, у ҳал қилувчи жангда грузиялик Бека Ломтадзега имкониятни бой бериб қўйди ва мусобақанинг кумуш медали билан кифояланди, дея хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати. 

-74кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Бекзод Абдураҳмонов эса мусобақа давомида Туркия, Грузия, Россия ва Қозоғистон вакилларини мағлубиятга учратиб, финалгача етиб борди. Энди у олтин медаль учун туркиялик Якуп Горга қарши гиламга чиқади.

Юнон-рум кураши бўйича беллашувларда эса -55 кг вазн тоифасида мусобақада иштирок этган Илҳом Баҳромов бронза медалига сазовор бўлди. -60кг вазнли Ислом Баҳромов эса финал йўлланмасини қўлга киритди. У олтин медаль учун Меҳрдод Мардонига қарши баҳс юритади. Ислом финалгача бўлган йўлда уч нафар грузиялик ва бошқа бир ҳамюртимиз Фируз Тўхтаевни мағлуб этди. Ўз навбатида Тўхтаев мусобақада Грузия ва Болгариядан ташриф буюрган полвонлардан устун келди. Энди у бронза медали учун грузиялик рақибга қарши кураш олиб боради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг