UZ

Сўнгги янгиликлар

15:19Махачевдан умид қилган Пратес кейинги жанг учун шартнома олди 0 14:48Монтелла Туркиянинг ЖЧ-2026`дан чиқиб кетгани ҳақида: "Мамлакатнинг умидлари катта эди – афсусдаман" 0 14:22Руслан Чагаев Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026`даги дебютига муносабат билдирди 0 13:53Спорт миллатни улуғлайди. Олимпия умидлари орамизда 0 13:20Турки Ал аш-Шайх "бокс инқилоби"ни режалаштирмоқда 0 12:46Португалияга қарши ўйинга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоасининг машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:08Жаҳон кубогининг 1/2 финалига энг кўп иштирокчи Ўзбекистондан етиб келди! 0 11:34Асосий тўқнашуви Темировнинг вазнидаги даъвогарлик жанги бўлган UFC турнири иштирокчилари тарозига чиқди 0 10:5135 ёшли Забит Магомедшарипов 21 яшар Рауль Росасга қарши жанг қилади 0 10:13ЖЧ-2026`ни тарк этган илк терма жамоа номи маълум бўлди 0 09:47Баҳодир Жалолов билан жанг қилиши айтилган Мозес Итауманинг рақиби ва жанг санаси тасдиқланди 0 09:19Мадримовнинг вазнида катта жанглар эълон қилинди + ПОСТЕР 0 08:43Бугун Жаҳон кубогида 11 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 08:06ЖЧ-2026. Марокаш ғалабага эришди, Танташев мундиалда дебют қилди 0 19:02"Махачев - Макгрегор жанги UFC тарихидаги энг буюк тўқнашувга айланиши мумкин" - мураббий 0

20 июн 13:53
Янгиликлар

Бошқалар

Спорт миллатни улуғлайди. Олимпия умидлари орамизда

Теглар :  Навоий
Сўнгги йилларда ўзбек спортининг шонли ютуқларига ўрганиб қолдик.

Боксчилар, оғир атлетикачилар, футболчилар, шахматчилар... Хуллас, юртдошларимиз халқаро майдонлардаги ғалабалари ишқибозларни хурсанд қилишмоқда. Ватанимизга дунё тан бераётир! Бу эса барча мураббий васпортчилар зиммасига катта масъулият юклайди. Айниқса, ўзбек спортида ўзининг яхши анъаналарига эга бўлган Навоий олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази меҳнат жамоаси янгича иштиёқ оғушида.

Ҳозирги кунда мазкур марказда спортнинг 27 та туридан 450 нафардан ортиқўқувчи-спортчи таҳсил олмоқда. Шундан 139 нафари қизлар экани ҳудудда нафақат спорт ютуқлари, балки соғлом авлод камолоти йўлидаги муҳим қадам қўйилганига ишора.

Бу спортсевар ёшларга 64 нафар мураббий чемпионлик сирларини улашаётган бўлса, уларнинг 33 нафари олий, 25 нафари биринчи, 1 нафари иккинчи, 5 нафари эса мутахассис тренерлардир.

Бевосита натижаларга эътибор қаратадиган бўлсак, 2025 йил давомида ўқувчи-спортчилар томонидан спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионати ва кубоги мусобақаларида 137 та олтин, 133 та кумуш, 132 та бронза, жами 402 та медалқўлга киритилди.

Осиё чемпионати ва кубоги мусобақаларида 10 та олтин, 8 та кумуш, 10 та бронза, жаҳон чемпионати ва кубоги мусобақаларида 1 та олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза шарафига Ватанимиз байроғи сарбаланд бўлди. 

Шунингдек, МДҲ ўйинларида 2 та кумуш, 3 та бронза, Ёшлар Осиё ўйинларида 2 та олтин, 1 та кумуш, Ёшлар пара Осиё ўйинларида  2 та кумуш, 1 та бронза ва бошқа халқаро турнирларда 10 та олтин, 7 та кумуш, 5 та бронза медали навоийлик ёшлар кўксини безади. Умумий ҳисобда 160 та олтин, 153 та кумуш, 152 та бронза, жами 465 та медали ортида қанчалик оғир меҳнат турганини тасаввур қилиш қийин эмас. 

Ҳар бир мусобақа олдидан ўтказиладиган кучайтирилган машқлар, ўқув-машғулот йиғинлари давомида мураббийлар спортчиларнинг хато ва камчиликларини бартараф этиш устида ишлашади. Уларни мусобақага жароҳат олмасдан, соғ-омон ҳолда тайёр бўлиши ҳам жуда муҳим. 

— Ютуқлар ортида спортчининг кучли иштиёқи, иқтидори ва мураббийларнинг тажрибаси, меҳнати ётади, — деди биз билан суҳбатда Навоий олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази директори Бекназар Қурбонов. — Юртимизда спортга катта эътибор берилаётгани, терма жамоаларимизга муносиб ўринбосарлар тайёрлаб бериш мажбурияти бизни қайта ва қайта ўзишимизни таҳлил қилишга, ўқувчи ёшларнинг тез-тез мусобақаларда иштирокини таъминлашга, уларнинг натижаларини яхшилаб боришга ундайди. 

Жумладан, ўтган йили кўп босқичда ташкил этилган “Президент Олимпиадаси” мусобақалари ҳам янги иқтидорларни кашф этишда, спортнинг оммавийлигини оширишда катта аҳамият касб этди. Мазкур Олимпиадада оғир атлетика, енгил атлетика, эркин кураш, юнон рум кураши, дзюдо, бадиий гимнастика, стол тенниси, бокс, таэквандо турларидан 82 нафар ўқувчимиз иштирок қилишди. Жамоамиз умумий ҳисобда 6 та олтин, 5 та кумуш ҳамда 5 та бронза медалиниқўлга киритди ҳамда Републикадаги мавжуд 15 та Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари орасида 4-ўринни эгаллади.

— Бугунги ўсмирлар, ёшлар эртанги олимпиячиларимиздир. Келинг, олимпия умидларимиз ва уларнинг муваффақиятлари ҳақида ҳам қисқача маълумот бериб кетсангиз...

— 2025 йил 28 сентябрь - 4 октябрь кунлари Озарбайжоннинг Ганжа шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари ўйинларида Навоий ОПСТТМ ўқувчилари Диёрбек Ўразбоев стол тенниси бўйича бронза, Жасмина Жўрақулова бадминтон спорт туридан кумуш, Жасмина Пирмаматова эркин курашдан кумуш, Шоҳрух Ҳамроев волейбол баҳсларида бронза медалига эришди.

Қитъамизнинг энг йирик мусобақаларидан бўлган III Осиё ёшлар ўйинларида Баҳрайн давлатида ташкил этилди ва унда Ўзбекистон делегацияси 37 та олтин, 16 та кумуш ва 28 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида Хитойдан кейин иккинчи ўринни эгаллади. Унда Маржона Абдумуталова оғир атлетика спорт туридан икки карра Осиё ёшлар ўйинлари чемпионлигини қўлга киритди.

Эркин кураш спорт туридан Нурманов Шаҳобиддин Нурманов 48 килограмгачавазн тоифасида 2 ўрин кумуш медалга сазовор бўлди. Ҳа айтганча, Маржона Абдумуталова ўтган йилнинг апрель-май ойларида Перунинг Лима шаҳрида бўлиб ўтаётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 59 кг вазн тоифасида мувофақиятли эштирок этиб, даст кўтаришда 88 кг, кумуш, силтаб кўтаришда 102 кг оғирликни ўзига буйсундириб, бронза медалларига сазовор бўлганди. 

Қувонарлиси, Хитойнинг Шенянг шаҳрида академик эшкак эшиш спорт тури бўйича ёшлар (U-19) ўртасида Осиё чемпионатида спортчиларимиз Савлат Мусаев ва Фариджон Эргашов олтин медаль соҳибларига айланди. 

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш спорт туридан Таиландда бўлиб ўтган ёшлар (U-18) ўртасида Осиё чемпионати мусобақасида Шаҳризода Мавлонова К1-1000 метр, К1-500 метр ҳамда К2-500 метр масофаларда учта олтин медалини қўлга киритди.

Шунингдек, енгил атлетикачиларимизнинг ҳам кўрсаткичлари ёмон эмас. Саудия Арабистонида бўлиб ўтган U-18 Осиё чемпионатида қизлар ўртасида Садафбону Нусратиллоева фахрли 1-ўринни қўлга киритиб, Осиё чемпионати рекордини ўрнатди. У шу билан бирга “спорт устаси” талабини бажарди. Ушбу мусобақанинг ўғил болалар баҳсида Шохжаҳон Хайруллаев фахрли 2-ўринни, Маржона Сайдуллоева 3-ўринни қўлга киритди.   

Грециянинг Афина шаҳри мезбонлик қилган юнон-рум кураши бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ёш полвонимиз Бунёд Ҳасанов юксак натижага эришди ва олтин медални қўлга киритди!    

Бизда Паралимпия спорт турларини ривожлантириш бўйича ҳам олиб борилаётган чора-тадбирлар ўз самарасини бера бошлади. Жумладан, Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган ёшлар ўртасида V ёзги пара Осиё ўйинларида Умиджон Эшбоев Пара пауэрлифтинг бўйича 59 кг вазн тоифасида иштирок этиб, кумуш медалига сазовор бўлди...

Спорт масканида ҳаёт қизғин. Марказ директорининг тиниб-тинчимаслиги, талабчанлиги ортидан жоррий йилги натижалар ҳам бўй кўрсатиб қолди. Ортга назар ташласак, 2026 йил давомида Марказ ўқувчи-спортчилари томонидан спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионати ва кубоги мусобақаларида 61 та олтин, 69 та кумуш, 73 та бронза медали қўлга киритилди. Қитъа мусобақаларида (чемпионат ва кубок) жами 5 та медал, халқаро турнирларда эса иккита олтин медалига сазовор бўлинди. 

Демак, халқаро майдонларда мамлакат нуфузини юксалтиришдек шарафли ҳаракатлар давом этади!

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг