UZ

Сўнгги янгиликлар

18:17Фабио Каннаваро: "Агар А Серия клубидан таклиф тушса, буни..." 0 17:46Фёдор Емельяненко Хабиб Нурмагомедов билан кўргазмали жангга розилик берди 0 17:15Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби! 0 16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0

08 июн 16:30
Янгиликлар

Бошқалар

Спортимиз истиқболи учун барчамиз масъулмиз

Жорий йилнинг 3 июнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланган эди.


7 июнь куни республика спорт жамоатчилиги Миллий олимпия қўмитасида тўпланди ва мазкур ҳужжат ҳамда ушбу қарор билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш дастури”ни ҳаётга татбиқ этиш бўйича фикр-мулоҳаза алмашиб олинди.

Кенгашда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси Аҳмадходжа Юнусходжаев, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбанов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Алишер Султанов қарорнинг долзарблиги, ўзига хос жиҳатларига алоҳида тўхталиб ўтишди.

Жумладан, жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантиришга йўналтирилган қонунчиликни янада такомиллаштириш, соҳа моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий спорт комплексларини қуриш, уларни замонавий спорт ускуналари ва анжомлари билан жиҳозлаш, мазкур соҳада хусусий секторни ривожлантириш давр талаби эканлиги эътироф этиб ўтилди.
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш муассасаларини илмий-услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, спорт мактабларини юқори малакали мураббийлар ва тиббиёт ходимлари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиши айни муддао бўлиши таъкидланди.

Бундан ташқари, дастурда жисмоний тарбия ва спортга ихтисослашган таълим муассасалари ва спорт клублари фаолиятини олимпия, миллий ва бошқа спорт турлари кесимида рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш белгилангани уларнинг фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш учун ўзига хос пойдевор бўлиши муқаррар.

Дастур доирасида режалаштирилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун 2017-2021 йилларда жами 995,2 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланиши, жумладан, 167 та спорт иншооти (90 та спорт мажмуаси ва 77 та сузиш ҳавзаси)ни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш ва қайта жиҳозлашга йўналтирилиши давлатимиз раҳбариятининг ушбу соҳага нечоғлик катта эътибор бераётганининг ифодаси дейиш мумкин.
Шу билан бир қаторда дастурни сўзсиз бажариш учун нималарга эътибор қаратиш кераклиги кенгаш иштирокчиларининг диққат марказида бўлди. Ватанимиз шарафини нуфузли мусобақаларда муносиб ҳимоя қилган спорт юлдузларидан жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш борасида самарали фойдаланиш, уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Муҳокамада спорт бошқармалари ва федерациялари вакиллари, спорт фахрийлари ва мураббийлар билан бир қаторда олимпиада, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ғолиб ва совриндорлари Ҳасанбой Дўсматов, Абдулла Тангриев, Ришод Собиров, Ирода Тўлаганова, Ўткирбек Ҳайдаров, Армен Багдасаров каби машҳур спортчилар, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ректори Шоакром Исроилов, Сертификациялаш ва компьютерлаштириш маркази директори Шавкат Султанов, спорт шарҳловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ва бошқалар сўзга чиқишди.


Дастур бандлари ижросини таъминлаш борасида учраши мумкин бўлган тўсиқлар, ҳал қилиниши зарур муаммолар очиқ муҳокама қилинди, ўзига хос тавсиялар ва таклифлар ўртага ташланди. Кенгаш иштирокчилари спортга бўлган эътибор ва ғамхўрликлари, спортимизни янги босқичга кўтаришга асос бўлувчи қарор қабул қилганликлари учун муҳтарам юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевга миннатдорчилик изҳор қилишди. Қарор ва дастур доирасида белгиланган чора-тадбирлар оммавий спортни ривожлантириш учун замин яратиши, дастурнинг амалга оширилиши учун барчамиз масъул эканлигимиз алоҳида таъкидланди. Бу борадаги саъй-ҳаракатларимиз нуфузли халқаро мусобақалар ўтадиган ареналарда Ўзбекистон байроғи кўп маротаба баланд ҳилпирашига хизмат қилиши шубҳасиз.

Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг