UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Усикнинг қачон рингга қайтиши айтилди 0 18:33Нурмагомедов мағлубиятидан сўнг UFC рейтингида пастлади 0 17:59МЮ Бруну Фернандешни энг кўп маош олувчи ўйинчисига айлантиришга тайёр 0 17:30Богдан Гусков Нурмагомедовнинг UFC`даги иккинчи мағлубиятига муносабат билдирди 0 16:57UFC 332 турнирининг асосий жанги Шевченко иштирокида кечади 0 16:27Усик ўзининг камари учун кечган Итаума - Хргович жангига муносабат билдирди 0 15:52Ямаль кучли бешлик лигаларининг рекордини янгилади 0 15:23Самарқанд мезбонлик қиладиган FIDE Chess Olympiad 2026 стартига икки ҳафта қолди 0 14:50Хитой "Челленжер"ида ўзбек дербиси бўлиб ўтди 0 14:19O’Мэлли: "Сонг – Мераб учун катта муаммо, уларнинг жангини кўришни истайман" 0 13:47"Челси"нинг икки футболчиси "Тоттенхэм"га ўтмоқда 0 13:18Қатар Осиё чемпиони бўлган қитъа биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси нечанчи ўринни эгаллади? (+ФОТО) 0 12:46Ҳасанбой Дўсматов янги менежерлик компанияси билан шартнома имзолади + ФОТО 0 12:14Хавьер Мендес Нурмагомедовнинг нокаути ҳақида: "Ёнида бўлишим керак эди" 0 11:45Жек Грилиш яна ижарага кетмоқда 0

02 окт 18:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

Спортимиз мутасаддилари бугун таваллуд айёмини нишонлаётган Руфат Рисқиевни йўқлашди

Ўзбек ва жаҳон боксининг афсоналаридан бири, “Тошкент йўлбарси” номи билан донг таратган Руфат Рисқиев бугун 70 ёшга тўлди.

Руфат Асадович Рисқиев 1949 йил 2 октябрь куни Тошкент вилоятининг Оққўрғон шаҳрида таваллуд топган. 1974 йилги жаҳон чемпионатида зафар қучиб, дунё биринчилигида ғалаба қозонган илк ўзбек боксчиси бўлиб тарихда қолди. Шунингдек, Руфат Асадович 1976 йилги Олимпия ўйинлари финалчиси ҳам экани яхши маълум. Бугун боксчимизнинг хонадони ҳар қачонгидан анча гавжум. Афсонавий Руфат Рисқиевни муборак айём билан қутлаш учун ташриф буюрганлар қадами аримаяпти. Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбарияти, яқинда Екатеринбургда ўтган жаҳон чемпионати қаҳрамонлари ва бир қатор ОАВ ходимлари Руфат Рисқиевни табриклаш учун у кишининг хонадонига ташриф буюрди. 

Ўз навбатида, Руфат ака Рисқиев кўрсатилаётган бундай катта эътибордан мамнун эканликларини билдириб ўтди.

17-18 ёшимда қачон 50 ёшга кирарканман-а дердим. Мана бугун 70га ҳам чиқдим. Шундай бўлса-да кўнглим ҳалиям ёш. Набираларим роҳатини кўриб юрибман. Бугун тарбиклаб келган барча-барчага катта раҳмат. Боксчиларимиз жаҳон чемпионатидан олдин дуо олиб кетишганди. Яқинлашиб келаётган Токио Олимпиадасида ҳам улар мана шундай ёруғ юз билан қайтишсин, деб дуо қилиб қоламан”, – деди Руфат Рисқиев.

Болалигида афсонавий боксчимизга ҳавас қилиб спортга кириб келган Баҳодир Жалолов ҳам бугунги ташрифдан мамнун эканини яшириб ўтирмади.

Руфат ака ўзбек боксининг тирик афсонаси. Мана шундай устозларимизнинг йўл-йўриғисиз бундай натижаларга эриша олмасдик. Биласизми, 3 ёшлигимда Руфат ака Сурхондарёга келганида мени қўлига олганда бу йигит катта бўлса, кучли боксчилардан бири бўлади, деб ният қилиб кетган экан. Ҳозир ўша тилакларининг ижобатини кўриб турибмиз. Бугун кўришганимизда ўша ташрифларини батафсил эслатдим, ёдларига тушди. Биз ҳам мана шундай инсондек етук боксчи бўлишни истаймиз. Руфат акага узоқ умр тилаб қоламан”, – деди Баҳодир Жалолов.

Ташриф давомида яқин ўтмишдаги хотиралар ёдга олинди. Ўз навбатида Руфат ака ёш боксчиларимизга қимматли насиҳатларини бериб ўтди. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси фурсатдан фойдаланиб Руфат Рисқиевга узоқ умр, мустаҳкам соғлик тилаб, узоқ йиллар оиласига бош бўлиб юриши тилаб қолади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг